«Апрель» телеканалининг ходимлари билдиришича, «Бета Сторес 2» супермаркетида журналистлар муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида сюжет тасвирга олаётган вақтда уларга қўриқлаш ходимлари хужум қилган. Теле ходимларнинг камераларини тортиб олиб, улардан ёзувларни ўчириб ташлашган. Милиция текширув олиб бормоқда. Бу ҳақида нималар маълум?
Нима бўлди?
«Апрель» телеканалининг журналистлари 16-майда «Бета Сторес 2» супермаркетида муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини тасвирга олиб юришган — улар фойдаланиш муддати ўтиб кетган йогурт сотилган квитанциянинг суратини эълон қилишган.
Журналистларнинг айтишича, тасвирга олиш вақтида кузатувчилар ва «Бета Сторес»нинг маъмурият ходимлари уларни ерга йиқитиб, видеокамераларини тортиб олишган, шундан сўнг улар камералардан тасвирни ўчириб ташлашган.
«Улар журналистларни ерга йиқитиб, уч камерани тортиб олишган, айни вақтда улардан бирига (GoPro экшн-камерага) зарар етказилган. Бундан ташқари, камералардан бирининг флеш –картасини олиб, қайтариб беришмаган», — деб ёзди «Апрель» телеканали.
Журналистлар милиция чақиргандан кейин маркетнинг ходимлари камерани қайтариб беришган. Журналистлар супермаркетнинг ходимларини куч ишлатиш, маълумот олишга тўсқинлик қилиш, бундан ташқари, техникага зарар етказиш факти бўйича Октябрь РИИБга ариза ёзишди.
Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов «Клооп»га шундай воқеа рўйхатга олинганини тасдиқлаб, милиция текширув олиб бораётганини билдирди. Материал чоп этилиши вақтида «Бета Сторес 2» супермаркетининг маъмурияти билан боғланиб, изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Дўконларнинг ва супермаркетларнинг ичида видео тасвирга олиш мумкинми?
Бўлади. «Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев «Клооп»га жўконлар ва супермаркетларда видеога олиш мумкинлигини айтди, чунки улар жамоат жойлари бўлиб ҳисобланади.
Унинг айтишича, қонунларда «жамоат масканларининг» аниқ тавсифи йўқ, шунинг учун дўконларнинг маъмурияти доимо уларнинг ҳудудида видео тасвирга олишни тақиқлашади. Бироқ Эралиев агарда у ёпиқ бўлсагина дўконда тасвирга олиш мумкин бўлмайди деб ҳисоблайди.
«Мен жамоат жойи одамлар эркин харакатланиб юрган ерлар деб ҳисоблайман, дўконлар иш тартибини ўзлари аниқлашади ва ўша иш тартиби бўйича одамлар у ерда видео тасвирга олишдан ташқари эркин харакатлана олишади ҳам», — деди Эралиев.