«Мени Оллоҳдан бошқа ҳеч ким тўхтата олмайди». Биз қандай қилиб Зайналиевнинг ноқонуний клиникасини бориб кўришга харакат қилдик?

764

Одамларни муқобил тиббиёт ёрдами билан «даволаган» табиб Хашим Зайналиев ўз ишини Бишкекда давом эттирмоқда. Ҳуқуқ тартибот органлари у ўз клиникасини ёпиб, Қирғизистондан кетган деб ҳисоблайди, лекин аслида ундай эмас. «Клооп»нинг мухбири Айдай Эркебаева табибнинг клиникасига бориб, унинг фаолияти ҳақида билиб келди.

Бу нима учун аҳамиятли:  Хашим Зайналиев лицензиясиз одамларни даволашга харакат қилмоқда. 2016 йили кузда Зайналиев беморлардан бирининг кўкрагини наркозсиз кесишга харакат қилиши оқибатида бемор вафот этган. Шундан кейин Соғлиқни сақлаш министрлиги (ССМ) ва ИИМ клиникани ёпишга харакат қилишган, лекин бу харакат натижа бермаган. 2017 йилнинг ёз мавсумлари охирида Зайналиев клиникасини ўзи ёпиб, Қирғизистондан кетгани маълум бўлган. Лекин аниқланишича бу узоқ давом этмаган.

Айдай Эркебаева ҳикоя қилади.

Бишкекнинг Кок-Жар участкасидаги уйларнинг бирида ҳар ўн беш дақиқада машиналар келиб тўхтаб, уйга табиб Хашим Зайналиевнинг беморлари кириб чиқиб туришади. У ўзи уйнинг ховлисида ўтириб олиб, улардан бири билан суҳбатлашади, биринчи бор келган аёл эса табибнинг бўшашини сабр билан кутади.

Уйга кирувчи эшик очиқ, лекин Зайналиев журналистлар келганини билиб қолибоқ катта бўйли киши бизни уйдан қувиб чиқариб, дарвозани ёпиб олди.

Бу Зайналиев аввалги йили одамларни «даволаб» юрган уйнинг айни ўзи  — ҳуқуқ тартибот органларининг фикрича, бу клиника 2017 йили ёздаёқ ёпилган.

Қўшни уй яшовчисининг айтишича, Зайналиев бу ерда икки ёки уч йил аввал иш бошлаган. У клиника ўтган йили ростдан ҳам маҳаллий аҳолининг норозилиги сабаб ёпилган, лекин бир неча ойдан кейин у қайта очилганини айтди.

«Баъзида бу ерга одамлар кам қатнов бўлиб қолади, баъзида эса унинг уйи беморлар билан тўлади. Ўтган йили жанжал бўлиб, қўшнилар сувни тўсиб, электр симларини кесиб солиш орқали қўрқитиб клиникани ёпишни талаб қилишган. Аммо бир неча ойдан кейин клиника қайта очилган», — деб қўшимча қилди у.

«Клооп» 15-майда Зайналиев ўз ишини давом эттираётганини ёзган. Ўзини беморнинг яқини бўалман деб таништирган бизнинг журналистни табиб ўз клиникасига қабулга чақирган.

Материал эълон қилингандан кейин Зайналиев унга фэйсбукдаги гуруҳларнинг бирида шарҳ қолдирган:

«Ҳа, бу мен Зайналиев Хашим. Қуйидагиларни маълум қиламан: Агарда менинг клиникамни ёпиб ташлашса, у ҳолда мен одамларни уйда даволашда давом этаман, агарда қамоққа қамашса ҳам у ерда одамларни даволайман, қамоқдан чиққандан кейин, иншооллоҳ, халқнинг ўзи менинг ишлашим учун клиника уюштиради. Менинг ишимни улуғ Оллоҳдан бошқа ҳеч ким тўхтата олмайди. Ким истаса уриниб кўрсин...», — деб ёзган Зайналиев.

Зайналиевнинг шарҳи. Материални эълон қилишдан олдин табиб уни ўчириб ташлаган.

Зайналиев «Клооп»нинг журналистларига интервью беришни истамади, унинг ёрдамчиси эса телефон орқали сўзлашувда журналитларни «ҳақиқатни айтмаган халқ душманлари» деб атади.