ИИМ: Салянованинг укасининг ўлдирилиш иши фош этилди

579
Улан Салянов отиб кетилган уй

Ички ишлар министрлигининг раҳбари Улан Исраилов парламентда билдиришича, собиқ бош прокурор Аида Саляновани укасининг қотиллик иши очилган. Улан Салянов 2017-йили 6-ноябрь куни кечки вақт ўз уйида отиб кетилган.

Исраилов ИИМ ҳозир Саляновнинг ўлимига гумонланганларнинг сўнггисини Россиядан экстрадициялаш устида ишлаётганини айтди.

«ИИМ бошидаёқ сиёсий сабаб йўқлигини билдирган. Бу жиноят иши очилди, икки киши қўлга олинди, учинчисини экстрадициялаш масаласи ечилди. […] шунингдек барча ашёвий далиллар, қурол, сабаблар — бу  нарсанинг барчаси тергов йўли билан аниқланди. Кенгроқ сизларга айтиб бера олмайман, тергов юрмоқда, лекин жиноят фош этилди», — деди у.

Улан Саляновни уйида 2017-йили 6-ноябрга ўтар кечаси отиб кетилган. Милициянинг маълумоти бўйича, ҳужум қилганлар ниқобли уч киши бўлган.

Мархумнинг яқинларини айтишича, жиноятчилар камуфляж кийган, ҳарбий этикда бўлган. Саляновнинг яқинлари жиноятчилар уйдан ҳеч нарса олмаганини билдирган. Милиция «Одам ўлдириш»моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган, ишни текширувни ИИМнинг етакчилиги ўз назоратига олган. Шу куни ИИМ Улан Саляновнинг ўлимини «сиёсий иш эмас» деб эълон қилган.

Милиция 28-декабрда Бишкекда жиноят уюштирувчиси бўлиш эҳтимолидаги одам ўлдиришга асосий гумондорни кўлга олганини билдирган.

Милициянинг маълумоти бўйича, гумондор Салянов билан «таниш бўлган» ва бунгача қароқчилик, безорилик, ўғрилик ва талончилик учун тўрт карра судланган. Марҳумнинг уйидан рақамлари ўчирилган, уч магазинда 17 ўқи бор «Макаров» русумидаги тўппонча топилган. Январь ойида милиция Москвада жиноятда гумонланган иккинчи одамни қўлга олганини билдирган.

Лекин Салянова ўзи бу жиноятни «сиёсий» деб билдирган.

«Бу ишда сиёсий сабаб бор. Жиноят бўлгандан сўнг дарров куч тузумларининг сиёсий сабаб йўқлиги бўйича билдирувлари ҳайрон қолдирмоқда. Текширув тегишли даражада юрмаяпти. Мен унинг холислигига ишонмаяпман. Кимдир артыңарда туриб олиб, ўргатмоқда», — деган у.

Салянованинг «Ата Мекен» партиясидаги тарафдорлари ва ҳуқуқ ҳимоячилар сиёсий жиноят иши бўйича версияни колдоого алышкан. Улар билдиришича, Саляновага 2015-йили бош прокурор бўлган вақтда қўрқитишлар келиб турган.