Казарман: Милиция олтин ишлаб чиқарувчи фабрикани ёқишда шубҳали 15 кишини қўлга олди

607
Макмалдаги ёнғин. Сурат: «Турмуш»

ИИМнинг Тергов хизмати Жалолобод вилоятидаги Тогуз-Торо районининг 15 турғунини безориликда гумон қилиб қўлга олди. 11-апрелда номаълум шахслар Казарман район марказига яқин ерда жойлашган «Жи Эл Макмал» олтин ишлаб чиқарувчи фабрикани ёқиб юборган.

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, қўлга олинган 15 киши вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилган. Улар  11-апрелда олтин ишлаб чиқарувчи фабрикани ёқишда гуионланиб қўлга олинган.

Шу вақтда Тогуз-Торо районининг 50дан ортиқ аҳолиси Бишкекда Жогорку Кенеш биноси олдида митингга чиққан. Улар милиция олтин ишлаб чиқарувчи фабриканинг ёнидаги митингнинг ҳақиқий сабабчиларини қўлга олмаганига норози бўлишди.

Норозиликка чиққанларнинг айтишича, қўлга олинганларнинг орасида оиласида мактабда ўқийдиган тўрт болали ва икки ойлик чақалоқли аёл бор.

«Ҳақиқий уюштирувчилар эркинликда, уларга тегишмаяпти. Қўлга олинганларни бўшатишни сўраймиз», — деди митинг иштирокчиларидан бири.

Олтин комбинатидаги ёнғин

Номаълум шахслар 11-апрелда «Жи Эл Макмал Девелопинг» олтин ишлаб чиқарувчи фабрикасининг биносини ёқиб юборган. ИИМнинг маълумоти бўйича, у ерда маҳаллий аҳоли ведомстволараро комиссиясининг аъзолари билан учрашиши керак бўлган, бироқ комиссия билан учрашув бошлангунча ҳам йиғилганлар уларга қараб «тошларни отишган».

Шундан сўнг улар фабриканинг ҳудудига кирган, қурилаётган бино билан техникани ёқиб юборишган. Воқеа бўлган ерга чақирилган ўт ўчирувчи техника норозиликка чиққанлар йўлни тўсиб олишгани сабабли ёнаётган бинога ўта олмаган.

Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, тўқнашувда қуршовда турган уч милиционер жабрланган.

Бу воқеадан сўнг премьер-министр Сапар Исаков Тогуз-Торо районининг ҳокими Тилек Идирисовни у жанжални олдини олиш учун ўз вақтида чора қўрмаганлиги учун хизматидан бўшатган.

Милиция «Безорилик», «Атайлаб ёқиб юбориш ва бутун мулкни йўқ қилиш ёки бузиш» ва «Оммавий тартибсизликлар» моддасининг асосида жиноий иш қўзғаган.