«Аччиқ ҳақиқат». КСДПнинг халқ вакиллари Атамбаев билан нима ҳақида суҳбатлашишди?

697

Яқинда Қирғизистоннинг социал-демократлар партиясига раҳбарлик қила бошлаган собиқ президент Алмазбек Атамбаев махсус фракциянинг парламентдаги депутатлари билан учрашди. Халқ вакиллари учрашувда гап партиянинг ички масалалри билан ҳозирги ва собиқ президентларнинг ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида бўлганини айтиб берди.

Атамбаев ва КСДП фракцияси аъзоларининг биринчи учрашуви 16-апрелда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида ўтди. КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева учрашув КСДПнинг штаби жойлашган «Медиа Форум»нинг биноси таъмирланаётганлиги учун резиденцияда ўтганини айтди.

Собиқ президент билан учрашувга КСДП фракциясига кирган жами парламентарийларнинг ичидан 19 депутат борган.

Партиянинг ички ишлари

Фракциянинг лидери Иса Омуркулов билдиришича, учрашувда партиянинг келажакдаги ички ишлари муҳокама қилинган.

«Сўз партиянинг ички ишлари, бизнинг режалар ва ишлар ҳақида бўлди», — деди Омуркулов.

У Атамбаев партиянинг қурулишига ва КСДПнинг олдида турган бирлик масаласига ўзгача эътибор берганини айтиб берди. Омуркуловнинг айтишича, экс-президент табиий йўл билан бўладиган КСДПнинг таркибида «ўзаро тозаланиш» ва партиянинг таркибини янгилаш ҳақида билдирган.

«Алмазбек Атамбаев бирорта ҳам шахсий масала кўтармади, қандайдир бир шахсий манфаатларига ишорат қилмади, ҳеч бир шахсий талабини айтмади. Сўзнинг барчаси биргина давлат манфаатининг атрофида ва партия ишлари ҳақида бўлди», — деди у.

КСДПнинг матбуот котиби «Клооп»ннинг мухбирига берган интервьюсида учрашувда навбатдаги партиянинг ички ишлари муҳокама қилинганини айтди. «Партия 2020-йилга тайёрланиб, сайловга шайланиб, халқнинг ишончига эга бўлиши керак», — деди у.

«Аччиқ ҳақиқат»

Депутат Рискелди Момбеков халқ вакиллари Атамбаевга унинг сиёсий қарорлари ҳақида «аччиқ ҳақиқатни» айтганини билдирди.

«Уни яқинидагилар бўйича, сиёсатдаги тасодифий одамлар тўғрисида, унинг собиқ ва келажакдаги сиёсий ҳаракатлари ҳақида ҳақиқатни айтдик. […] Биз ўз вақтида унинг айрим тайинловларига норози бўлганимизни билдирдик», — деди Момбеков.

Унинг айтишича, Атамбаев президент бўлган вақтда фракциянинг депутатлари деярли 2,5 йил учрашишмаган. Момбековнинг билдиришича, бу вақт оралиғида фракцияда «кўплаган нарсалар бўлган».

«Биз муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилдик. У кўп нарсани тинглади. Жуда кўп аччиқ ҳақиқат айтилди. У уни эшитишга мажбур бўлди. Умумий икки томонни тенг  қаноатлантирган ишлар бўйича учрашув бўлди», — деди у.

Унинг ҳамкасби Элвира Сурабалдиева ўзининг твиттерида «оддийгина партиянинг ҳозирдаги лидери билан навбатдаги учрашуви» ўтди, бироқ у «конструктив ва эмоционал» бўлди деб ёзган.

«[Жогорку Кенешда] ёпиқ фракцияларда, эслашимча, муҳокама кетма-кет бўлиб туради. Шундай йиғилишларда аччиқ гапириб кўниб қолган айни кишилар бугун ҳам гапиришди. Аммо партиянинг лидери ва бу учрашув конструктивлироқ бўлди, тўғриси кўпроқ эмоционалроқ ҳам бўлди», — деб ёзган у.

Жээнбеков ва Атамбаевнинг орасидаги келишмовчиликлар

Депутат Чинибай Турсунбеков билдиришича, учрашувда партиянинг ички ишларидан ташқари, амалдаги ва собиқ  президентларнинг орасидаги келишмовчиликлар ҳам муҳокама қилинган.

«Давлатнинг келажаги муҳокама қилинди. Партиянинг масалалари бўйича фракциянинг келажаги, сиёсий кенгашнинг, раис ўринбосарини сайлаш муҳокама қилинди. [Атамбаевнинг Жээнбеков билан келишмаслиги ҳақида] ҳам сўз кетди », — деди у.

Рискелди Момбековнинг айтишича, Атамбаев амалдаги президентнинг сиёсатида айрим хатоликлар борлигини айтган.

«[Атамбаев] халқ олдида унинг масъулияти катта эканини айтди. Чунки Сооронбай Шариповичнинг [Жээнбековнинг] номзодини у ўзи таклиф қилган, асосан Бакиев давридагидай оилавий бошқарув бўлмаслиги ҳақида кўплаган ваъдалар берган. Шунга хавотирланаёнганини айтди », — деди Момбеков.

Президентларнинг келишмовчилиги

Президент Сооронбай Жээнбеков 2018-йили февралда Хавфсизлик кенгашининг мажлисида ҳуқуқ тартибот ва прокуратура органларининг ишини «самарасиз» деб атаб, танқид қилган. Шунингдек, у судлар, прокуратура, финпол, махсус органлар ва ички ишлар органлари ўз вазифасини «тўлақонли» бажармай, ўзлари «коррупцияга ботиб» қолишган деб билдирган.

Алмазбек Атамбаев 31-августда КСДПнинг съезида Жээнбековнинг айтганларига норозилигини билдирган. Собиқ президентнинг айтишича, Жээнбековга бу сўзларни «астыртан салып» коюшкан.

«Атамбаевнинг ҳозирдаги охирги уч йилда ҳукумат коррупция билан курашмаган деб айтилмоқда … ҳеч бўлмаса, бугунги чуулгандуу коррупция ишларини Атамбаев бошлаган », — деб билдирган у.

Сўнгги ярим йилда янги президент Сооронбай Жээнбековнинг раҳбарлиги остида Атамбаевнинг тушунда тайинланган куч органларининг деярли барча етакчилари алмашди. Хизматидан Хавфсизлик кенгашининг котиби кетди, МХДКнинг раиси Абдил Сегизбаев ва унинг деярли етакчилари алмашди. Бундан ташқари, президент эгаллаган хизматидан бош прокурор Индира Жолдубаевани ҳам олган.

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев