Премьер-министр Сапар Исаков Жалолобод вилоятидаги Тогуз-Торо районининг ҳокими Тилек Идрисовни хизматдан олди. Идрисовнинг бўшатилишига 11-апрелда номаълум кишилар олтин қазиб чиқарувчи «Жи Эл Макмал Девелопинг» фабрикасини ёқиб юбориши, унинг эса низонинг олдини олмагани сабаб бўлган.
Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, Исаков Идрисовни бўшатиш бўйича буйруққа 12-апрелда қўл қўйган.
«Мен ИИМга топшириқ бердим. Барча айбдорлар жавобгарликка тортилади. Қонун олдида сен премьер-министр, депутат ёки оддий фуқаро бўлсанг ҳам фарқсиз. Тогуз-Торода чиққан жанжалда провакатор бор», — деб билдирган у 11-апрелда парламентнинг мажлисида.
Ички ишлар министрлиги «Безорилик», «Мулкни атайлаб йўқ қилиш ёки зарар келтириш» ва «Оммавий тартибсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.
11-апрелда номаълум кишилар олтин ишлаб чиқарувчи «Жи Эл Макмал Девелопинг» компаниясининг биносини ёқиб юборишган. Бу куни ведомстволараро комиссия билан маҳаллий турғунларнинг учрашуви ўтказилиши керак эди, аммо учрашув бошлангунча йиғилганлар тўполон чиқаришган.
Номаълум одамлар олтин ишлатувчи фабриканинг ҳудудига кириб борган ва қурилаётган бинони техникалари билан бирга ёқиб юборишган. Ёнғин ўчирувчи машина йўлни машиналар тўсиб қолганлиги сабабли воқеа бўлган ерга ўта олмаган.
Можаро тарихи
Казарман қишлоғининг турғунлари 2018-йилнинг мартида бир неча март олтин ишлаб чиқарувчи фабриканинг қурулишига қарши митингга чиқишган. Улар компаниянинг етакчилигидан қурилиш юргизиш учун рухсатномалари билан атроф-муҳитга тегувчи зарарнинг эҳтимолийлигини аниқлаб чиқишни талаб қилишган.
«Жи Эл Макмал Девелопинг» ишхонасининг раҳбари Максат Жээналиев маҳаллий аҳолининг хавотирланиши «асоссиз» деб айтган ва уларнинг фабрика «тоза технологияни» қўлланишини билдирган.
Митинг туфайли 10-мартда Саноат, энергетика ва ер бойликларидан фойдаланиш давлат комитети фабриканинг қурилишини тўхтатиб қўйган.
Уларнинг айтишича, қурулишни қайта тиклаш учун компания экология хавфсизлиги ва атроф-муҳитга таъсирини ва ер бойликларини ҳимоя қилиш бўйича экспертизанинг ижобий натижаларини олган, шундан сўнг давлат органлари ва маҳаллий турғунларнинг иштирокида жамоат тингловлари ўтказиши керак.
2017-йилнинг сентябрь ойида «Жи Эл Макмал Девелопинг» компанияси ўлка бўйича олтин конини қайта ишловчи фабрикасининг янги объектини қуришни бошлаган ва уни 2018-йилнинг май ойига битиришни режалаштирган.