Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдўғон Қирғизистон давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековни туркиялик муҳолифатчи Фетхуллах Гуленнинг Қирғизистондаги издошчилари билан курашишга чақирди. Бунгача Туркия ҳукумати бир неча марта Қирғизистонни Гулен тарафдорлари томонидан очилган деб ҳисобланган ўқув масканларини ёпишга ундаган. Қирғизистон рад буни раж этгач икки ўлка орасидаги муносабат совуб кетган.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков илк бор расмий сафар билан Туркияга борган ва турк президенти Режеп Тайип Эрдўғон билан учрашган.
Эрдўғоннинг билдиришича, 2016-йили июль ойида Туркияда тўнтариш уюштириш ҳаракатидан сўнг икки давлат муносабатлари «турли синовларга дуч келган».
Унинг айтишича, «феточиларнинг» издошлари — «давлатлараро ҳамкорликка тўсқинлик қилиб, давлат тўнтаришига уринишда айбланган Фетхуллах Гуленнинг ташкилотлари.
«Мен Жээнбековнинг сафарини феточиларнинг ҳаракатларига яхши жавоб сифатида баҳолайман. [...] Уюшма етакчиларини қўлга олиш биргина Туркияга эмас, Қирғизистонга учун ҳам, давлат раҳбарлари сифатида бизнинг бўйнимиздаги масъулият», — деб билдирди у.
Шунингдек, Эрдўғон Қирғизистон Туркия каби «феточиларнинг» издошларига нисбатан шундай ҳаракатларни қабул қилса бўлади деб айтди. Туркияда тўнтариш қилиш ҳаракатидан сўнг 50 мингдан ортиқ одам қўлга олинган.
«Биз Қирғизитсондаги ўзимизнинг қардошларимизга "Фето" уюшмасига қарши курашиш ҳаракатлари ҳақида очиқ айтдик, ўлкаларнинг ўртасидаги келажакдаги ҳамкорликнинг аҳамиятини белгиладик. Мен Жээнбеков бу мавзуни чуқур ўрганиб, тезкор чораларни кўради деб ишонаман», — деди у.
Сооронбай Жээнбеков Эрдўғоннинг «феточилар»нинг издошларига қарши курашиш бўйича чақириқларига жавоб бермай, бу масала бўйича ўз позициясини билдирмаган.
Қирғизистон ва Туркиянинг совуқ муносабатлари
Жээнбековнинг Туркияга сафари икки давлатнинг орасида совуқ муосабатлар даврига тўғри келди. Тўнтаришга уриниш ҳаракатларидан сўнг Қирғизистон ва Туркия муҳолифатчи Гуленнинг Қирғизистонда фаолият олиб бориш эҳтимоли бўлган издошлари туфайли бир неча бор баҳслашишган.
Туркия 2016-йили қирғиз ҳукуматини ўлкада «гуленчиларнинг» тадбиркорлигини тақиқлашга чақирган.
Қирғизистонда Гуленнинг издошлари томонидан очилган деб ҳисобланган Халқаро «Себат» таълим тармоқлари ишлайди. Туркиянинг ҳукумати уларни ёпишни талаб қилган.
Қирғизистон раҳбарияти турк ҳукуматининг талабларини бажаришдан бош тортган. Ўша вақтда давлат президенти бўлган Алмазбек Атамбаев, «турк ҳукумати Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмоқда» деб билдирган.
Атамбаев Қирғизистонда турк мактаблари ёпилмайди, чунки уларда яхши таълим беришади деб айтган. «Мен Гуленни танимайман, бироқ "Себат" мактабларини Туркия ва Қирғизистонда давлат тўнтариши тайёрлагани айтилган сиёсий ташкилотлар билан аралаштириш — бу абсурд. Биз "Себат" нима иш қилаётганини биламиз», — деган у.
Бундан ташқари қирғиз ҳукумати турк мактабларининг номланишини «Сапат» деб ўзгартирган ва Таълим министрлиги бу лицейларнинг асосчилари таркибига кирган.
Бундан ташқари, қирғизистонлик диний арбоб Чубак ажи Жалиловнинг Америка Қўшма Штатларида Фетхуллах Гулен билан учрашуви икки давлатнинг ўртасидаги яна бир баҳсга сабаб бўлган.
Унда Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Метин Килич бу учрашувга нисбатан хавотирини билдирган. Атамбаев Жалилов «ҳозир ҳеч қандай расмий хизматни эгалламайди, демак, у ким билан хоҳласа шу билан учрашади» деб айтган.
Шундан сўнг Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар анча сусайиб кетган ва бунгача кетма-кет учрашиб турган икки давлатнинг раҳбари охирги икки йилда юқори даражадаги учрашувларни ҳам ўтказишмаган.
Қирғизистон ва Туркиянинг ўртасидаги ҳар доим кечиктирилиб келинган икки ниҳоясига етмаган лойиҳа бор — бу турк тарафининг Давлат тарихий музейини реконструкция қилиши ва Бишкекда қирғиз-турк дўстлигининг касалхонаси қурилиши.
Түркияда давлат тўнтаришига уруниш
Түркияда давлат тўнтаришини уюштириш ҳаракати 2016-йилнинг 16-июлига ўтар кечаси бўлган. Ҳарбий исёнчилар марказий телеканални, Түркия бош штабини ва Истамбулдаги Босфор кўпригини қўлга олишган, бироқ кейинроқ тўнтариш ҳаракати назоратга олинган.
Ҳарбийлар ўз ҳаракатларини конституциявий тартибни изга солиш, инсонларнинг эркинлиги ва ҳуқуқларини сақлашни таъминлаш, қонун устуворлиги ҳамда умумий хавфсизлик билан асослашган.
Бироқ президент Режеп Тайип Эрдўғоннинг тарафдорлари билан тўқнашувда ҳарбийлар таслим бўлиб, жанжал босилган.
Тўқнашувда 240дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 2 мингдан ортиғи жароҳат олган. Ҳукумат 50,5 минг одамни қўлга олиб, 169 мингдан ортиғига қарши жиноий ишларини қўзғаган.