КСДП фракцияси ҳукуматнинг ҳисоботини «қаноатланарли» деб топди

685

КСДП фракциясининг депутатлари 11-апрелда ҳукуматнинг ҳисоботини бир овоздан «қониқарли» деб топди. Бу ҳукуматнинг истеъфо эҳтимоли ҳақида ОАВларнинг маълумотлари фонида бўлиб ўтди.

Премьер-министр Сапар Исаков ҳукуматнинг 2017-йилдаги иши тўғрисидаги ҳисоботни КСДП фракциясининг депутатларига кўрсатиб, улар уни «қаноатли» деб топишди.

Исаков ўз ҳисоботида охирги йиллари 775 мактаб интернетга уланганини ва бу ўлкадаги мактабларнинг умумий сонининг 55 фоизини такшил қилишини хабар қилди. Шунингдек, у ҳукумат қишлоқларни ичимлик суви билан таъминлаш учун умумий миқдори 10 млн долларни ташкил қилган 7 йирик лойиҳага битим тузганини қўшимча қилди.

Йиғин давомида депутат Мурадил Мадилбеков ўз ҳамкасбларини ҳукуматни муҳолифатнинг «кескин қораловларидан» ҳиомоя қилишга чақирди.

«КСДПнинг депутатларига мурожаат қиламан: палатада муҳолифатчи фракциянинг депутатлари ҳукумат банкрот бўлганини айтишмоқда. Биз жим ўтирибмиз. Нима учун жим ўтирибсизлар? Нима учун ўзимизнинг ижобий томонларимизни кўрсата олмаймиз? Нима учун ўзимиз ташкил қилган ҳукуматни сақлаш олмаймиз? 25 йиллик тарихда сиёсатни тартибга туширган КСДПдан бошқа партияни кўрмадик», — деб иқтибос келтиради Мадеминовнинг сўзларини «Азаттык» радиоси.

КСДПнинг депутатлари премьер Исаковнинг ҳиосботини Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авариядан кейин ҳамда «Хуавей», Liglass компаниялари билан тузилган битимлар амалга ошмай қолгани учун ҳукуматнинг истеъфога кетиш эҳтимоли тўғрисида чиққан сўзларнинг фонида «қаноатланарли» деб топди.

КСДП — парламентда 38 ўринни эгаллаган энг йирик фракция. У «Онугу — Прогресс» ва «Бир Бол» фракциялари кирган сўнги кўпчилик коалицияни тузган.

Конституцияга кўра, парламент ҳукуматни истеъфога кетказа олади.