Исаков 12-апрелда «Ақлли шаҳар»ни синов тариқасида ишга киритишни ваъда қилди

646

Премьер-министр Сапар Исаков парламентда билдиришича, ҳозирча йўл хавсизлиги учун кўзланган «Ақлли шаҳар» лойиҳаси 12-апрелда синов тартибида ишга киритилади. Йўл қоида бузарликларини назорат қилувчи видеокамералар ҳозирча Бишкекнинг чораҳаларигагина ўрнатилади.

Исаковнинг билдиришича, видеокамералар ҳозир Фрунзе-Ибраимов, Байтик Баатир-Горький, Байтик Баатир-Ахунбаев ва Байтик Баатир-Токомбаев кўчаларининг кесилишига ўрнатилади.

«Эртага биз онлайн тарзда лойиҳани ишга киритамиз. Ҳозирча камералар синов тартибида ишламоқда. Бир ойнинг ичида фуқароларга жарима кела бошлайди», — деб билдирди премьер-министр.

Бунга қадар вице-премьер-министр Дайир Кенекеев парламентнинг ишчи комитетида ҳукумат «Ақлли шаҳар»ни ўз кучи билан амалга оширишга ҳаракат қилиб кўришини билдирган. Унинг айтишича, ҳозир уч компания лойиҳани ишга ошириш ҳуқуқи учун курашмоқда.

У Горький кўчасида биргина оддий видеокамераларгина эмас, 360 даражали кузатув имконига эга «балиқ кўз» камераларни ҳам ўрнатилганлигини айтди. Бундай камералар ҳудуддаги умумий вазиятнинг тасвирини бериш имкониятига эга.

«Ақлли шаҳар» лойиҳаси

Ҳукумат йўлларга камераларни 2018-йилнинг январидаёқ ўрнатишни ваъда қилган. Унда ҳукумат «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан инвестиция битимини тузган.

«Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга киритиш 60 млн долларга баҳоланган. Ҳукумат камераларни ўрнатишга кетган ҳаражатларни инвесторларга жаримадан тушган пулларнинг ҳисобидан тўлашни режалаштирган.

Бироқ январнинг охирида камераларни ўрнатиш «Хуавэй» Қирғизистонга ускуналарни олиб келмагани боис номаълум муддатга жилдирган.

Қирғизистон ҳукумати 14-мартда «хитойлик ҳамкорлар томонидан вазифалар бажарилмаётганлиги» туфайли «Хуавэй» компанияси билан ҳамкорликни тўхтатган.

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкекнинг йўлларига камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келмоқда. Бироқ шундан бери Бишкекка киришдаги шаҳарчаларнинг чорраҳаларигагина бир неча камералар ўрнатилган.

Ҳукумат икки тендер ўтказган — биринчи танлов қоида бузарликлар билан ўтган ва иккинчи тендер туфайли ҳукумат ҳали ҳам танловда ғолиб бўлган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан судлашмоқда.