Сапар Исаков: Маршруткалар учун талаблар сусаймайди, йўллардаги қонунсиз тўловлар билан курашиш керак

567
Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков. Сурат: Сабир Айилчиев/ ҳукуматнинг матбуот хизмати

Премьер-министр Сапар Исаков иш ташлаш туфайли ҳукумат маршрут таксиларининг ҳайдовчилари учун ҳеч қандай енгиллатилар бермаслигини билдирди. Премьернинг фикрича, ҳайдовчиларнинг норозилигини келиб чиқиш сабабларидан бири амалдорлардан бири норасмий тўловлар тўплаши бўлган.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан билдирилишича, Қирғизистоннинг премьер-министри Сапар Исаков 2-апрелда йўловчи ташувчи ишхоналарнинг иши бўйича кенгаш ўтказган.

«Қонун барчага баробар ва ҳеч кимга имтиёзлар берилмайди. Қонунлар нормаларининг барчасини бажаришади, бу масала ҳукуматнинг ишида приоритет бўлиб ҳисобланади», – деди Исаков.

Унинг айтишича, унда транспорт хизматларини кўрсатиш тармоғидаги давлат органларининг «норасмий тўламлари ҳақида тўлиқ маълумот» бор.

«Мен Транспорт ва йўллар министрлиги қошидаги транспорт инспециясининг фаолиятига ўзгача эътибор қаратмоқчиман. Менга берилган маълумотга кўра транспорт ишхонанинг ҳар бир бригадаси махсус инспекцияга норасмий тўлов сифатида ойига деярлик 3 минг сом бериб туриши керак экан», – деди премьер-министр.

Бундан ташқари, йўловчи ташувчи ишхоналар ҳам ҳар ойда йўл инспекторларига 5 минг сом норасмамн тўлашади деди у.

Премьер-министр Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) ва молия полициясига бу маълумотни текширишни топширган ва Бишкекда жамоат транспорт муаммосини «ҳар томонлама» ечиш кераклигини билдирди.

«Шаҳар транспорт муаммосига ҳар томонлама қараш керак: бу норасмий тўловларни йўқ қилиш, суғурта ҳужжатларидан қўлланиш ва хавфсизликни таъминлаш талабларини сақлаш, жамоат транспорти билан суғурта тизимини умумий кўриб чиқиш, шунингдек автобусларни сотиб олиб, йўлга чиқаришни тезлатиш бўлиб ҳисобланади», – деди Сапар Исаков.

Маршрут таксиларининг ҳайдовчилари 2-апрель куни норозилик билдириб, ишга чиқишдан бош тортишган. Ҳайдовчиларнинг айтишича, улар йўловчиларни суғурта қилиш учун киритилган янги жарималарни ва йўлкирани «озлиги» учун иш ташлашган.

Мэриянинг вакили Нурлан Атикановнинг айтишича, 3-апрелда маршрут таксилари ҳар кунлик тартибда ишлай бошлашади.