Жээнбеков ўз шаънига айтилган Атамбаевнинг танқидига изоҳ бермайди

657

Президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот котиби Тогонай Стамалиева маълум қилишича, ўлка раҳбари ўз шаънига айтилган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг баёнотига изоҳ бермайди. Аввалроқ Атамбаев президент Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида куч тузумларини танқид қилган нутқни Жээнбековга «билдирмай киритилган» деб айтган.

Стамалиеванинг хабар беришича, 31-мартда ўтган КСДПнинг съездидаги собиқ президент Атамбаевнинг баёноти Жээнбеков учун «кутилмаган бўлмаган».

«Президент Сооронбай Жээнбеков учун Атамбаевнинг баёноти кутилмаган бўлмади, чунки бу сўзларни улар қурултойда икки кун аввал суҳбатлашишган ва ҳар бири ўз позициясида қолишган. Хулосасида собиқ президент Атамбаев президент Жээнбековга нисбатан ўзининг хафагарчилигини очиқ эълон қилди», — деди Стамалиева.

Унинг айтишича, президентнинг ИЭМнинг таъмирлаш бўйича тендер доирасидаги низоларга алоқаси йўқлиги ва у иссиқлик марказидаги вазият ҳақида депутатлар текшируви ва суриштирувининг натижалари чиққандан сўнг баёнот беради.

«Ўша вақтда Сооронбай Жээнбеков президент сайловига қатнашиши учун ҳукумат раҳбарлик ишини 21-августда ўтказиб берган. 2017-2018-йилнинг қиш фаслига тайёргарлик масаласида Сооронбай Жээнбековнинг иштироки йўқ», — деб қўшимча қилди Стамалиева.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев 31-мартда КСДПнинг раиси бўлиб сайланди. Қурултойдан сўнг у журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб ўзидан кейин президентлик хизматига келган Сооронбай Жээнбековга алоқадор бир неча баёнотолар қилган.

Асосан Атамбаев амалдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг февраль ойида Хавфсизлик кенгашининг мажлисида ҳуқуқ тартибот органларининг коррупцияга қарши курашишдаги натижаларидан норози бўлганини танқид қилган.

«Чунки Атамбаевнинг ҳозирдаги охирги уч йилда ҳукумат  коррупция билан курашмаган деб айтилаётган … ҳеч бўлмаса, бугунги шов-шувли коррупция ишларини Атамбаев бошлаган. Мана сўнгги 800 млн сом ҚНС (қўшимча нарх солиғи — ред.) бўйича иш. Бу аввалги йилиёқ бошланган», — деб билдирган у.

Шунингдек собиқ президент ҳозирдаги президентнинг укаси ва депутат Асилбек Жээнбеков ўз мандатини топширмаганини танқид қилган. Бундан ташқари, Атамбаев Сапар Исаковни қўллашини билдирган ва у январнинг охирида Бишкек ИЭМда бўлган аварияда айбдор эмаслигини айтган.

Собиқ президентнинг айтишича, ИЭМни тайёрлаш ва давлат харидлари билан ҳозирги президентнинг ҳукумати шуғулланган, чунки ўша вақтда Жээнбеков ҳукуматга раҳбарлик қилган.