Бишкек мэрияси: Маршрутлар «яқин соатларда» линияга чиқади

716
Маршрут таксиларининг ҳайдовчилари. Сурат: Нурис Алимбаев/ «Спутник»

Маршрут таксиларининг ҳайдовчилари 1-апрелдан бошлаб йўловчиларни ташиш учун суғурта полиси бўлмаса уларга жарима солиниши кўзда тутилган қонун лойиҳаси кучга кирганлиги туфайли  рейсга чиқишдан бош тортди. Бишкек мэриясидан билдирилишича, ҳайдовчиларнинг талаблари бажарилмайди.

Маршрут таксиларининг ҳайдовчилари ўз рейсларига 2-апрель куни эрта билан чиқишдан бош тортишди. Бир кун аввал шаҳар транспорт бошқармасидан маршрут  таксилаиринг ҳайдовчилари иш ташлашни режалаштиришган эмаслиги билдирилган.

Шаҳар маршрут таксиларининг йўқлиги сабабли йўловчиларнинг кўпчилиги тўлиб қолган троллейбуслар ва автобусларга тушишга мажбур бўлишди — уларнинг ҳайдовчилари норозилик акциясига қатнашишмади.

Тўлиқ автобус. Сурат: 24.kg

Бишкек мэриясининг хабар беришича, кун сайин шаҳар йўлларига 2700 маршрут такси чиқади, аммо уларнинг кўпчилиги суғурта қилинмаган. Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси (ЙҲХТББ) аниқлашича, ҳозирча суғурта полиси йўқлиги учун маршрут таксиларининг бирорта ҳам ҳайдовчисига жарима солинмаган.

«Спутник» нашри билдиришича, ҳайдовчилар йўлкирани 10 сомдан 15 сомга кўтаришни, суғурта полисини киритиш муддатини жилдиришни, умумий формани йўқ қилишни, йўловчиларни биргина бекатдан эмас исталган ердан тўхтаб, йўловчи олишга ва туширишга рухсат беришни талаб қилишган.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар йўлнинг иккинчи чизиғидан бурилишга рухсат беришни ва ҳалокатни келиб чиқишига сабаб бўлган пиёдаларга жариманинг миқдорини кўтаришни ҳам талаб қилишган.

Бишкекнинг мэрияси ҳайдовчиларнинг иш ташлашига қарамасдан, уларнинг талаблари бажарилмаслигини билдирди.

Бишкек мэриясига қарашли шаҳар транспорти бошқармасидан «Клооп»га билдирилишича, айрим автобуслар йўловчиларни 21:00гача ташийди. Шунингдек одатий кунларда баъзи бир автобусларнинг ҳайдовчилари ишларини соат 20:00да тугатишади.

Айрим такси хизматлари машиналарни чақиришнинг баҳосини вақтинчалик кўтаришди — масалан: «Яндекс Такси»  30 сом устама қўшган. Шаҳарликларнинг кўпчилиги йўл тирбандликларига дуч келишган.

2-апрель куни эрта билан Бишкекдаги тирбандлик. Сурат: «Кактус»

Маршрут таксиларининг ҳайдовчиларидан бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан «Клооп»нинг журналистига билдиришича, у ва ҳамкасблари биргина суғурта учун эмас жумладан йўловчиларни ташиш ҳақи паст бўлганлиги туфайли ҳам иш ташлашган.

«Биринчи галда суғурта полиси бўйича вазият тушунарсиз. Давлат компанияларида ҳайдовчи билан машинани суғурталашмайди, шунингдек хусусий компанияларда 10га қадар йўловчи ўрнини суғурта қилади. Иккинчидан, бизга йўлкира ҳаққини кўтариб беришмаяпти, шунингдек ёқилғи мойи ва таъмирлашга кетган чиқимлар кўп», — деди у.

Шунингдек, у ҳайдовчиларнинг  ўз пулига махсус кийимларни кийишга «мажбурлашаётгани» ва махсус синтетикадан тикилган форманинг баҳоси 700 сом эканини аниқлаб, рейсга эрта чиқишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

Бишкек вице-мэри Геннадий Милицкий «24.kg» нашрига билдиришича, «рейсга чиқишга тайёр турган ҳайдовчиларни кимдир ишлатмаяпти».

«Бу қандайдир бир чагым, одамлар рейсга чиқишга тайёр, бироқ кимдир уларни ишлатмаяпти. Қайсидир одамларининг гуруҳи. Уларни тез орада топиш керак», — деб билдирди Милицкий.

«АКИпресс» нашри хабар беришича, маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари уларни камсыздандыруу полисин ва махсус кийимларни сотиб олишга ва уларнинг машиналарини техник ҳолатини «устма-уст» текшираётганликларидан норози бўлишмоқда.

Мэрияга қарашли шаҳар  транспорт бошқармасининг еаекчисининг ўринбосари Нурлан Атаканов «Спутник» нашрига хабар беришича, рейсга одатдагидан ҳам кўп автобуслар ва троллейбуслар чиққан.

«Рейсга одатдагидан бир оз кўпроқ жамоат транспорти чиқди, бироқ ҳозир аниқ сонини айтолмайман. 130га яқин автобус ва 105-110 троллейбус», — деб билдирди у.

1-апрелдан бошлаб маршрут таксиларининг ҳайдовчиларини камсыздандыруу полисин алууга милдеттендиришкен — бу йўловчи ўрни учун 136,6 сом тўлаш керак. Демак агарда маршруткада 15 ўрин бўлса, ҳайдовчи йилига 2000 сом тўлаши керак. Суғурта полиси йўқ бўлса ҳайдовчиларга 500 сом жарима солинади.