Атамбаев ўзидан кейин Қирғизистонни ривожлантиришнинг 40 босқичини қолдирди. Улар ҳақида 16 пункт билан айтиб берамиз

617
Алмазбек Атамбаев. Cурат: Сергей Гунеев/Sputnik

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев хизматдан кетаётиб, ортидан «Янги даврга — қирқ қадам» номли ҳукумат дастурини қолдириб кетди. У Қирғизистон 2023-йилга қадар қандай ривожланиши кераклигини кўрсатиб туради, у нима ҳақида эканини қисқача айтиб берамиз.

Жами дастурда 40 босқич бор, бироқ уларнинг маъносига кўра 16 пунктга умумлаштириш мумкин. Беш йилда ҳукумат Ўшда янги аэропорт қуришдан бошлаб, ўлканинг ҳудудларидаги барча мактабларда таълим сифатини бир хил қилишгача буюк ишлар қилишни ваъда қилмоқда. Бу  дастурда яна нима бор.

1.«Таза Коом»

«Таза Коом» — коорупцияни бартараф қилиб, бюрократияни камайтирувчи реформаларнинг асосий дастури. У шунингдек, тадбиркорликка ёрдам бериб, аҳолини сифатли тиббиёт билан таъминлайди.

2. Давлат бошқарувидаги реформа

Давлат бошқаруви тизимида оптимизация бўлади — айрим тизимлар қисқартирилади, шунингдек давлат ходимлари кооррупция билан шуғулланмай таълим бўйича пухта ишлашади. Хусусий сектор давлат томонидан айрим ваколатли ҳуқуқларни ва функцияларни ўзи ичига ололади.

3. Сайлов савиясини кўтариш

Овоз сотиб олиш учун жазо кучайтирилади, фуқароларнинг сайлаш ҳуқуқларини таъминлаш учун қонунлар кучайтирилади, шунингдек участкаларни сайловда овоз бериш жараёнини кузатиш учун ускуналар билан таъминлашади. Сайлов олди ҳаражатларни назорат қилиш учун механизм ишлаб чиқилади.

Сайловчилар 2017-йилдаги президент сайлови вақтида. Сурат: Даниль Усманов/Kloop.kg

4.Фуқаролик жамияти

Аҳамиятли социал дастурларга давлат грантлари берилади, шунингдек халқаро нодавлат ташкилотларнинг  молияланишида «очиқ ва шаффофлик» таъминланади. Журналистларнинг мустақил фаолияти ва сўз эркинлигини ривожлантириш учун шароитлар яратилади, аммо атайин ёлғон ва нотўғри маълумот тарқатиш учун жавобгарчилик кучайтирилади

5.Таълим ва илм

Мактабдаги таълим сифати унинг қаерда жойлашгани ва қайси тилда сабоқ берилишига боғлиқ бўлмай қолади.   Университетларнинг, ўқув жойларининг ва потенциал иш берувчиларнинг — бизнес ва саноат ўртасида «яқин алоқа» ўрнатилади. Касб-ҳунар техника ўқув жойларининг бир қисми дастурчиларни ўқита бошлайди.

Миллий илмлар академиясини ислоҳ қилиш давом эттирилади, шунингдек илмий лойиҳалар Миллий илм фонди орқали давлат буюртмаси асосида ишга туширилади.

6. Бизнес

Тадбиркорлар изн ҳужжатларини электрон форматда олишади, шунингдек давлат бўйича «бизнес хизмати марказлари» очилади. Қонунларда «Бир ҳукумат» принципи қабул қилинади: унда давлат хизматлари кўрсатишда бошқа давлат органидан олиш мумкин бўлган ҳар қандай ҳужжатларни ёки маълумотни тадбиркордан талаб қилиш барча давлат органларига тақиқланади.

Чет эл инвесторлари учун «Умумий ойна» механизми киритилиб, барча инвестиция сиёсатини сармоялар бўйича бир давлат ведомстволари мувофилаштиради. Тўрт янги банк пайдо бўлади: кооператив, экспорт, саноат ва ипотека. «Арзон турар-жой» дастури қайта кўриб чиқилади. Халқнинг молия саводхонлигини кўтаришга «алоҳида» эътибор берилади.

Қирғиз махсулотларини экспортлаш ривожлантирилиб, бунинг учун янги қонунлар қабул қилинади.

7.Инфраструктура

Энергетика сектори «ақлли» бўлиб қолади — ақлли ҳисоблагичлар қўйила бошланади, масофадан назорат тизими ва умумий биллинг маркази ишга киритилади. Энергетика секторининг қуввати 650 МВтга кўпайтирилади — у 4200МВТгача етказилади. Тарифлар хизмат кўрсатишнинг сифати яхшиланиши билан биргаликда қимматлаб туради.

Шаҳарда сув бериш тармоқларининг реконструкциялаш, газ ҳўжалигини қуриш, йўлларни янгилаш бошланади.

Шаҳарда газ қувурларининг тармоғини қуриш, иссиқлик тармоқлари, сув бериш тизимини реконструкциялаш ва таъминлаш, йўлларни қуриш ва реконструкциялаш масалалари ечила бошлайди. Чиқиндини қайта ишлаб чиқиш заводалари ва янги санитария полигонлари қурилади. Фаол фуқаролар учун «Фаол фуқаро» деб аталувчи хизмат ишлаб чиқилади — у орқали автивистлар муниципиал ҳукуматдагилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

«Балиқчи — Каракол — Балиқчи» йўли қурулиб бутади — у тўлиқ Иссиқкўлни ўз ичига олади. Қирғизистоннинг шимолий –жануби темир йўл билан боғланади, «Манас» аэропорти бутунлай янгиланади, шунингдек Ўшда янги аэропорт қурилади.

Балиқчи — Корумду йўлининг қурилиши

Ҳудудларга ривожланишига кўпроқ имконият берилади, ўша вақтда уларнинг социал ва иқтисодий тармоқлари учун масъулиятлари кучайтирилади. Ўлканинг ҳар бир ҳудуди экспортга йўналтирилган аниқ бир маҳсулотни чиқаришга ихтисослашади.

Йўқ деганда 700 минг қишлоқ аҳолиси тоза сув билан таъминланади, шунингдек қишлоқ аҳолисининг 40 фоизи сув оқизиш (канализация — ред.) хизматларидан фойдаланади. Бунинг учун ҳукумат халқаро ёрдам сўрайди.

8. Ташқи сиёсат

Қирғизистон махсулотлари чет эл бозорларига чиқарилади. ЕОИИ билан самарали «тўсиқсиз, олиб қўйишларсиз ва чекловларсиз» ишлашга ҳаракат қилиш. БМТ, ЕХҲТ, ШХТ  каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилади. Қўшни давлатлар билан чегаралар тўлиқ аниқланиб, шу жумладан улар билан сув-энергетика масалалари ечилади.

Қирғизистоннинг собиқ фуқароларига  ўзгача имконлар тузилади: виза олишда консул тўловларидан бўшатилишади, Қирғизистонда ярим йилгача рўйхатсиз юришнинг вақти узайтирилади ва махсус изнсиз ишлашга имконият берилади, керакли вақтларда бепул тиббий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, собиқ қирғизистонликларга давлатда кўчмас мулк, социал ва саноат ишхоналарини қуришга ерларни сотиб олишга ва давлатнинг бошқа фуқаролари билан бир неча тадбиркорлик қилишга имконият берилади.

9. Ҳуқуқ тартибот органлари ва коррупция билан кураш

Жазо чораларини камайтириш учун  қонунлар инсонийлаштирилади. «Кўплаган молиявий ва иқтисодий» жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш ўрнига жарима тўлаш ва маъмурий ишлар билан жазоланади. Транспорт вазиятини ўрганиш ва текширувдаги одамларни идентификациялаш учун куну тун ишловчи «Ақлли шаҳар» видеокузатув лойиҳаси ишга киритилади.

Коррупция билан курашилади. «Таза коом»нинг ёрдами билан давлат хизматларини истеъмолчиларнинг амалдорлар билан алоқаси бартараф қилиниб, ҳужжатларни электрон тарзда алмашуви йўлга қўйилади.

Давлат ходимларининг декларациялари текширилади — улар ўз даромадлари ва мулкларини қонунийлигини исботлаши керак бўлади. Ҳукумат манфаатлар тўқнашувини ва давлат хизматидаги монополияни йўқотиш учун механизмларни таклиф қилиб, коррупциянинг даражасини баҳолаш ва антикоррупция экспертизаларини ўтказишнинг янги стандартларини ишлаб чиқади.

10. Иқтисод

Деҳқонлар қишлоқ ҳўжалик кооперативларига бириктирилиб, ҳукумат уларга «махсус кредит махсулотларини» бериб, махсулотларни сотишда ёрдам беради. Деҳқонларга кооперативда қандай ишлаш кераклиги ҳақида маслаҳатлар бериб турилади.

Экин ерларининг майдони кўпайтирилади ва томчилатиб суғориш технологияси киритилади. Экспортни кўпайтириш учун фитосанитария ва ветеринария лабораториялар қурилади. 77 мингга яқин киши ерни суғориш имкониятини олади 100 мингга яқин қирғизистонлик экин сувларини кўпроқ олишади. У сув ресурсларини бошқарув тенологияларига ва янги стандартларга кўра, самарали сарфланади.

Ҳукумат Қирғизистонга экология ва этник туризмга йўналтирилган «йил бўйи ишлаб турувчи ҳудудий туристик марказнинг» имиджини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, «қишлоқ туризмини» ҳам ривожлантиришни кўзлайди — у маҳаллий аҳоли билан ҳудудий иқтисодга фойда олиб келади. Шунингдек, кўп даромад олиб келувчи «премиум-класс»даги туризмни ривожлантиради.

Саноат қайта жонлантирилади. Кон ишлатишга лицензияларни беришда коррупция камайтирилади. Кон қазувчи ишхоналар билан халқнинг ўртасидаги низолар йўқ қилишга харакат қилинади. Кон қазувчиларига экология талабларини сақлаш масъулияти юклатилади. Қирғизистонда ёқилғи мой ишлаб чиқариш кўпайтирилади, шунингдек унга маблағ сарфлаган инвесторлар учун шароитлар тузилади.

«Кумтор» кони

Енгил саноатнинг класстерлари тузилади — бу бир ҳудудда жойлашиб, бир махсулотни чиқарувчи бир неча ишхона. Давлат органлари томонидан енгил саноат ишхоналарига талаблари камроқ бўлади. Улар учун янги кадрлар тайёрланади — таълим тизимига инвестиция жалб қилинади. Бу секторга янги технологиялар киритилади.

11. Соғлиқни сақлаш

Аҳолини аввалгидай «бепул ва сифатли» биринчи тиббий ёрдам олишга имконияти бўлади, лекин у «Умумий ойна» принципи бўйича давом этади. Соғлиқни сақлаш тизимини ҳар бир фуқаронинг масъулиятини кучайтириш ва таъминлаш орқали ривожлантиришади. Айни вақтда ҳукумат аҳолини «қашшоқликка олиб борувчи таваккалсиз» тиббий хизмат кўрсатишни, дори билан таъминлаш хавфсизлигини ва сифатини «тартибга солувчиси» бўлиб қолаверади. ОАВлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади, шунингдек давлат қирғизистонликларнинг тўғри овқатланишига ўзгача эътибор беради.

Ҳукумат юрак қон томири ва онкология касалликларидан бола ва онанинг ўлимини кмайтириш учун янги касалхоналарни кўради. Оилавий шифокорларга маош ҳар бир соғлиғи тикланган киши учун тўланади: соғайиб кетганлар қанчалик кўп бўлса — шунча кўп маош.

12. Оила ва ижтимоий тенглик

Ҳукумат она-онасининг ғамхўрлигисиз қолган болалар билан болалар уйлари қолмайдиган даражага келишни кўзлашмоқда, аниқроқ айтганда боқувчи оилаларнинг инстутутини мустаҳкамлашмоқчи. Ўзгача «қашшоқ бўлмаган» ва меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг айрим категорияларига енгилликларни, преференцияларни, устамаларни ва социал тўловларни бериш тўхтатилади.

Ишсизларни «олдинги маълумот технологияларнинг» ёрдами билан ўқитиш ва қайта ўқитиш юргизилади. Меҳнат ҳаққини тўлашда айниқса унинг мақсадга мувофиқлиги ёдда тутилади. Қирғизистонликлар ўзларининг қарилик ёшларини пенсион таъминлаш орқали инвестициялай олишади, шунингдек нафақа ислоҳотида маъмурий чиқимлар йўқ қилинади.

13. Маданият

Маданий идора раҳбарлари танлов орқали хизматга олинади. Профессионал санъат ривожлантирилади. Марказий Осиё киномактаби тузилиб, унинг ёрдами билан Қирғизистон кино соҳасида «постсовет ҳудудларида олдинги ўринларга» чиқадит. Халқаро «Алтай цивилизациясини илмий текшириш институти» тузилади.

14. Хавфсизлик

Қирғизистон Марказий Осиёда пухта тарзда ҳудудий чегара хавфсизлигининг инфраструктурасини тузади. У профессионал ҳарбий ходимларини ўқитишга шароит яратади. Чегарачилар янги электрон тизим билан ишлашади — чегарадан тезлик билан ўтишга имконият бўлади. Қурол-яроқларни, ўқ-дориларни, портловчи ускуналарни, портловчи моддаларни ва бошқа хавфли нарсаларни киритиш ва чиқариш «янги технологияларнинг» ёрдами билан назорат қилинади. Экстремизм ва радикализм билан ўлка фуқароларининг «ҳуқуқий онгини» юқори технологияларнинг усуллари билан шакллантириш орқали курашишмоқчи.

Қирғизистон чегараси

Маълумотларни сақлашни янги стандартлари ва киберхавфсизлик  ҳақида давлат сиёсати ишлаб чиқилади. Киберхавфсизлик бўйича Миллий кенгаш тузилади. Компьютер жиноятлари учун жазолашади. Мисол учун: маълумотга,  тармоқларга ноқонуний етишиш, маълумотнинг бутунлигига ноқонуний киришиш ёки маълумот  тизимларининг ишига ноқонуний аралашиш.

Ҳарбийдаги «дедовшина» учун жазо кучайтирилади ва умумий олганда ҳарбий ходимларининг ҳуқуқларини яхшироқ сақлашга ҳаракат қилишади.

15. Тил ва этнослар

Таълим аста-секин кўп тилли ва полимаданий бўлиб қолади. Ҳукумат компьютер орқали ўқитиш дастурларини, қирғизча-чет тилларда тил таржимонини, бепул компьютер тестлари билан миллий Интернет-ресурсларини ривожлантиришни қўллашга ва  тузишга далда беради.

Фуқаролик жамиятини «Қирғизистон фуқароси» «сиёсий тенгликни» тузиш билан мустаҳкамлашади — бу «ҳар қандай этнос вакилларининг этник , маданий ва тил фарқларини сақлашга ва ривожлантиришга» шарт тузиб беради. Давлат ва муниципиал хизматларига ҳар қандай этносларнинг вакиллари кўпроқ олина бошлайди.

16. Атроф-муҳит

Сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни ўстириш, органик қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш, фавқулодда ҳолатларга мониторинг юргизиш ва таҳмин қилиш тизимларини яхшилаш, инсонларнинг ҳимояга муҳтож қисмини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг соғлиғини яхшилаш, ўрмон ҳўжалигини қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича дастурларни тузишади. Чиқиндиларни бошқариш бўйича дастур тузилади.

Бишкек шаҳрининг ташландиқ жойи. Сурат: Kloop.kg

Иссиқкўлнинг, Сари-Челек ва Арстанбобнинг экотизимларини сақлаш устида ишлаб аудит юргиза бошлашади. Туристлар ва инвесторларни жалб қилиш учун Иссиқкўл атрофида тозаловчи қурилмалар пайдо бўлади. Яшил технологиялар учун божхона солиқлари озайтирилиб, ривожлантирилади.

Қирғизистон ҳудудига ўрмон массивларини ва кўп йиллик кўчатларнинг плантацияларини экишади. Давлат ҳудудида мевалар, ёнғоқ ва тез ўсувчи саноат дарахтларини экиш истагида бўлган тадбиркорликка имтиёзлар таклиф қилинади. Мол чорваси, ўсимлик чорваси ва боғ чорваси қонун чиқариш орқали ривожлантирилади.

2023-йилгача режа сонлар билан

  • ИДПни икки карра кўпайтириш. 2017-йили у 493 млрд сомни ташкил қилиб, бир йилда 4,5% кўпайган
  • Аҳолини реал даромад миқдорини 2 марта кўпайтириш. 2016-йили улар 308,7 млрд сомни ташкил қилиб — бир йилда 5,2% кўпайган
  • Қашшоқлик даражасини 15 фоизгача камайтириш. 2016-йили у 25,4%, шунингдек 2015-йили 32,1% ташкил қилган
  • БМТТДнинг инсон тараққиёти бўйича олдинги 80 давлатнинг қаторига кириш. 2016-йили Қирғизистон бу рўйхатда 120-ўринни олган
  • Жаҳон банкининг тадбиркорликни енгил юритиш рейтингидаги олдинги 30 давлатнинг қаторига кириш. 2018-йили ўлка рейтингда бир йилда икки позицияни йўқотиб, 77-ўринни эгаллаган.
  • Глобал рақобатдорликка яроқлилик индекси бўйича олдинги 80 давлатнинг қаторига қўшилиш. 2017-йили Қирғизистон бир йил ичида 111-позициядан кўтарилиб, бу рейтингда 102-ўринга чиққан.
  • Коррупцияни қабул қилиш рейтинги бўйича олдинги 80 ўлканинг қаторига кириш. 2017-йили ўлка бир йилда бир поғонага кўтарилиб, 135-ўринга илинган.