МХДК: Собиқ-спикер Турсунбековнинг ёрдамчиси 30 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

678

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Чинибай Турсунбековнинг ёрдамчиси Нурлан Абдигул уулу 30 минг доллар миқдорида парламент маблағини ўзлаштириб олишга алоқадорликда гумон қилинаётганини билдирди.

МХДКнинг расмий вакили Рахат Сулайманов  Абдигул уулуга қарши кўрсатмани халқаро  ишлар бўйича бўлим бошчи Арсен Закиров берганини «Клооп»нинг мухбирига айтди. Шунингдек МХДК Закировга февраль ойида 30 минг долларни ўзлаштириб олиш бўйича айб қўйиб, қўлга олган.

«Депутат Турусунбековнинг ёрдамчисига "Ишониб берилган мулкни ўзлаштириш " ва "Сохта ҳужжатлардан қўллланиш " моддаларининг асосида айб қўйилди. Унга ҳеч қаёққа кетмаслик эҳтиёт чораси чиқарилди», — деди Сулайманов.

Бундан ташқари, Сулайманов МХДКга сўроққа биринчи вице-премьер-министр ва парламентнинг экс-спикери Чинибай Турсунбеков чақирилди ва уларнинг ўртасида юзлаштириш ўтказилганлигини қўшимча қилди.

«2017-йилнинг 15-сентябрида Шадиев парламентнинг халқаро ишлар бўйича комитетининг раиси бўлиб турган вақтда у Жогорку Кенешнинг спикери Турсунбековнинг номига Айтматов номидаги мукофотни топширишга аталган 2 млн 61 минг сомни парламентнинг кассасидан Закировга бериш ҳақида хат ёзган», — деб тушунтирди Сулайманов.

Шадиев учун бу иш бўйича МХДКга биринчи тергов бериши эмас. У 23-мартда парламентда маблағнинг ўғирланиши ҳақида жиноий иш бўйича сўроқ берган. Бунгача у «Азаттык» радиосига берган интервьюсида пул ажратиш ҳақида ҳужжатга «билмасдан» қўл қўйиб берганини тан олган.

Жиноий иш бўйича айбланувчи сифатида 9-февралда қўлга олинган халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг бўлим бошчиси Арсен Закиров ўтмоқда.

Тергов версияси бўйича, Закиров Чингиз Айтматов номидаги мукофот учун 30 минг долларни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Парламентлараро ассамблеясига которуу бўйича ҳужжатларни сохталаштирган. Бироқ парламентнинг иши бошқармасининг талабидан сўнг ассамблеянинг котибияти маблағ олинмаганлигини билдирган.

Закировго қарши «Ишониб берилган мулкни ўзлаштириш» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Ҳозирда у МХДКга қарашли тергов изоляторида қамоқда.