Суд собиқ дикторга 60 минг сом тўлашни КТРКга юклади

610

Олий суд КТРКнинг раҳбари Илим Карипбековни Чинар Капаровани хизматига қайтаришни ва унга 60 минг сом тўлаб беришни юклади. Карипбеков «суд қарорини бажаришни» билдирди.

Капарова ва Карипбековнинг суд мажлиси 26-мартда ўтганлигини Олий суднинг маълумот хизмати «Азаттык»қа маълум қилган.

Олий суд Капарованинг даъво шикоятини қаноатлантириб, Карипбековга ишдан олинган дикторни аввалги хизматига қайтаришни ва унга ишдан олингандан бошлаб берилувчи 55 минг сом ойлик маошини тўлаб бериш ҳукмини чиқарди.

Шунингдек, суд телеканал раҳбарининг собиқ дикторга маънавий зарар учун 5 минг сом тўлашни юклади.

«Суд қандай қарор қабул қилмасин, ҳамма уни бажаришга мажбур.  Мен ҳаражатларни ҳам тўлайман», — деди Карипбеков «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида.

Чинар Капарова «Клооп»нинг журналистига КТРКда такроран ишлашга тайёр эканлигини айтди.

«Менинг айрим бир шартларим бор. Шу шартлар асосида ишга оладиган бўлса, мен албатта КТРКда ишлашга розиман. Бош директор суднинг қарорини бажараман деб айтиши мумкин, бироқ у киши билан тўғри гаплашиш, қайси ўринга олиб боради, мен ким бўлиб бораман, масала  шунда», — деди у.

Капарова 2016-йили эфирда халқ шоири Суйунбай Эралиевни «халқ ботири» деб атагани учун ишдан олинган. У КТРКнинг раҳбарияти огоҳлантириш бериш билан кифояланса бўлишини айтиб чиққан.