Чуй ва Жалолободдаги маҳаллий кенгашларда муддатидан аввал сайлов ўтади

627

Президент Сооронбай Жээнбеков Чуй ва Жалолобод вилоятларидаги икки маҳаллий кенгашни тарқатиш тўғрисидаги фармонга қўл қўйди. Депутатларни тарқатишга маҳаллий ўз ўзинини бошқариш органларининг раҳбарларини сайлай олмаганлари сабаб бўлган. Жээнбеков юқорида келтирилган маҳаллий кенгашларга муддатидан аввал сайлов ўтказишни 2018-йилнинг 13-майида тайинлади.

Жээнбеков икки вилоятнинг  маҳаллий кенгашларини тарқатиш ҳақида 30-мартда эълон қилди.

Президентнинг фармони билан Жалолобод вилоятининг Акси районининг Кара-Жигач қишлоқ кенгаши ва Чуй вилоятининг Сокулук райони Сокулук қишлоқ кенгаши тарқатилди.

«Юқорида келтирилган маҳаллий кенгашларга муддатидан аввал сайлов 2018-йилнинг 13-майида, якшанба куни тайинлансин» деб айтилади маълумотда.

Жээнбеков январь ойида маҳалли й кенгашларнинг ерида масалаларни ечиш — мэрларни ва қишлоқ ҳукуматини сайлаш (қишлоқ маъмурини) имкони йўқлиги сабабли тўғридан тўғри давлат бошқарувуни киритиш эҳтиёжи пайдо бўлаётганини билдирган.

«Очиғини айтганда, маҳаллий ижроий ҳукуматининг етакчиларини сайлаш ўйинга айланмоқда. Бу ўйинлар туфайли давлат зиён кўрмоқда», — деб билдирган Жээнбеков.

Унинг айтишича, янги сайловларни ўтказишга бюджетдан қўшимча маблағлар, шунингдек, вақт ва ресурслар сарфланмоқда. Давлат раҳбарининг фикри бўйича, тўғридан тўғри давлат бошқаруви янги маҳаллий кенгаш сайланмагунича киритилиши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотида кўра, 2016-йилнинг 11-декабрида маҳаллий кенгашларга сайловдан сўнг  депутатлар Баткен вилоятида  Кадамжай ва Айдаркенда, Чуй вилоятида Кеминда, Кара-Балтада ва Кантда, Жалолобод вилоятида Таш-Комурда ва Жалолободда ва Иссиқкўл вилоятида Чолпон-Атада мэрларни сайлашолмаган.