Давлат экотехинспекция Кемероводаги фожедан сўнг Бишкекдаги 20 савдо тармоғини текширмоқчи

572
«БишкекПарк» Савдо маркази /Иллюстратив сурат

Давлат экотехинспекцияси Бишкек марказидаги 20дан ортиқ савдо тармоғини режадан ташқари текширув учун Экономика министрлигининг розилигини кутмоқда. Текширувга Россиянинг Кемерово шаҳридаги савдо марказидан чиққан  ёнғин туфайли 64 кишини вафот этгани сабаб бўлган.

Давлат экотехинспекцияга қарашли Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг етакчиси Таалай Оуурзаков «Клооп»га билдиришича, улар 20дан ортиқ савдо марказини текширувни режалаштиришган, бироқ ҳозир Экономика министрлигининг рухсатини кутишмоқда.

«Биз уларга текширув кунининг рухсати ҳақида талаб жўнатганмиз. Рўйхатда биргина Бишкекдан 20дан ортиқ савдо маркази бор», — деди Омурзаков.

Унинг айтишича, «Тадбиркорлик субъектларининг  фаолиятини текширув ҳақида»ги қонун уч йилдан ортмаган муддатдан аввал эксплуатацияга берилген савдо марказларини текширувга рухсат бермайди.

Омурзаков қўшимча қилганидек, мутахассислар текширув вақтида автоматик тарзда ёнғин чиқишини аниқлаш ва белги берувчи системаларига, бундан ташқари, ёнғин ўчирувчи аппаратларининг ишлаши ва уларнинг яроқлилигига эътибор беришади.

«Шунингдек, сув қувурларининг аҳволини, сув бурагичлари, насосларнинг бор ёки йўқлигини ва эвакуация йўлларини, электр симларини, эвакуация режаларининг  мавжудлигини текширамиз», — деб тушунтирди у.

Унинг айтишича, агарда текширув вақтида қоида бузарликлар аниқланса, унда маъмуриятга уларни бартараф қилишга 30 кун муддат берилади.

«Ўттиз кундан сўнг биз яна бир марта текширув юргизамиз. Агарда у вақтда бизнинг талаблар бажарилмаганини аниқласак унда биз 1000 сомдан 50 минг сомгача жарима ёзиб берамиз», — деди Омурзаков.

Ёнғин хавфсизлик бошқармаси раҳбарининг айтишича, агарда Экономика министрлиги Давлат экотехинспекциянининг  талабига рухсат берса, унда Бишкекнинг савдо марказида 1-апрелдан бошлаб текширила бошлайди.

Экономика министрлигининг мутахассиси Улан Сопукеев маҳкамага Давлат экотехинспекциядан текширув юргизишга ҳеч қандай бир сўров келмаганини айтди. У маҳкамага сўров тушиб қолса уни министрлик қонун доирасида қарашини қўшимча қилди.

Давлат экотехинспекция 2017-йили Бишкекда 20 савдо–кўнгил очар марказларини текшириб, ёнғин хавфсизлигига жавобгарларга 80 минг сом жарима солган.

Бишкекнинг савдо марказларида ёнғин хавфсизлигини текширув масаласи 25-мартда Кемеровода чиққан ёнғиндан сўнг пайдо бўлди. Ёнғин «Зимняя вишня» савдо марказининг юқори қаватларидан чиққан.

Россиянинг  фавқулодда ҳолатлар министрлигининг (ФҲМ) маълумотига кўра, ёнғин туфайли 64 одам ҳалоқ бўлган. Бошида 9 бола вафот этгани айтилган, бироқ ҳалок бўлганларнинг  қариндошлари ёнғин туфайли 41 ўспирин вафот этган деб тасдиқлашмоқда.