Бир кадрда: Қирғизистон-Ҳиндистон футбол ўйинининг юқоридан кўриниши

656
Қирғизистон ва Ҳиндистон футбол термалари 27 мартда Бишкек шаҳрида учрашди. Сурат: Сэм Бараталиев

Осиё Кубоги-2019га саралаш босқичидаги Қирғизистоннинг футбол бўйича термасининг Ҳиндистон билан бўлган якунлвчи ўйини қирғизистонликлар учун 2:1 ҳисобида ғалаб билан тугади. Саралаш турининг натижасига кўра икки жамоа ҳам чемпионатнинг финал босқичига чиқишди.

Осиё чемпионатининг финал қисмига чиқиш — бу Қирғизистон термаси учун тарихий воқеа. Бунгача қирғизистонликлар бирор марта ҳам Осиё биринчилигининг финалигача ета олмаган.