Қирғизистон кредит берувчилардан қарз олишда лимит жорий қилди. Бу нимани англатади?

652
Айти вақтда Қирғизистоннинг транспорт министри бўлиб турган Каликбек Султановнинг (чапда) Хитойнинг «Эксимбанк» делегацияси билан учрашуви. Банк Шимол-Жануб йўлининг қурулишига 400 млн доллар кредит ажратиб берган. Жами Қирғизистоннинг 1,7 млрд доллардан ортиқ қарзи бор. Сурат: «Кабар»

Қирғизистон ҳукумати ўлка бир кредит берувчидан қарз олиш миқдорини ўзи учун чеклади — лимит ташқи қарзнинг умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Бу кўрсаткичга баридан ҳам Хитойнинг «Эксимбанк»и яқин. Қирғизистон унга 1,7 млрд доллардан ортиқ пул қарз — бу давлатнинг ташқи қарзининг 43 фоизидан ортиғи.

Нима бўлди?

Қирғизистон ҳукумати давлатнинг ташқи қарзини 2020-йилгача бошқариш стратегиясини қабул қилди — у 23-мартда кучга кирган. Янги ҳужжат бўйича, Қирғизистоннинг бир кредит берувчидан оладиган қарзи давлатнинг умумий ташқи қарзининг 50 фоизидан ортмаслиги керак.

Лимит иқтисоднинг барқарорлигини таъминлаш ва ташқи қарзга алоқадор тавакалчиликни камайтириш учун қўйилди. Бу нимани англатади?

Қирғизистон хорижлик кредит берувчиларга 3,9 млрд доллар қарз унинг ичидан 1,7 млрд доллар у Хитойдан қарздор бўлиб қолган, аниқроқ айтганда, Хитойнинг давлат «Эксимбанк»ига. Бу ўлканинг умумий ташқи қарзининг 43 фоизидан ортиғини ташкил қилади.

Бу Қирғизистон чексиз кредит ололмайди деганни билдиради. Масалан: Хитойнинг «Эксимбанк»идан. Бироқ, агарда қарзнинг улуши унинг олдида 50 фоизга етса, унда давлат Хитойнинг бошқа халқаро кредит берувчи ташкилотларидан пул ололади.

Американинг Center for Global Development аналитик марказининг текширувчилари Қирғизистоннинг кредит қарзи миқдори туфайли Хитойнинг  қошида «молиявий жиҳатдан чорасиз» деб аташмоқда.

Март ойининг ўртасида Хитой элчиси Сяо Цинхуа Қирғизистоннинг Хитойдан қарзини ёпишдан бошқа йўли эканини билдирган. Бу дегани Хитой 2018-йилнинг бошида 240 млн доллар миқдорида Қирғизистон қарзини кечган Россия эмас деганни билдириши мумкин.

«Хитой кредитларни енгиллатилган шартда беради. Қирғизистон бундан фойда топганини барчамиз биламиз. Кредитни тўлаш шартнома бўйича амалга оширилади. Хитой томон бошқа йўлларни кўриб чиқмайди», — деб айтган элчи.

2017-йилнинг январигача Қирғизистонда давлат қарзини суммасига чеклов киритилди — у ўлканинг ЯИМининг 60 фоизидан  ошмаслиги керак бўлган. Бироқ 2016-йили баҳор ойларида собиқ-президент Алмазбек Атамбаев бу чекловни қисқартирган— шундан бери Қирғизистон қарзининг  миқдорини «халқаро кўрсатгичларни ёдда сақлаш билан» ҳукумат аниқлай бошлаган.

Қирғизистон Хитойнинг кредитларини нима мақсадларда олади?

Жами бўлиб Қирғизистон «Эксимбанк»ка 1,7 млрд доллар қарздор.

Қирғизистон 2014-йили 400 млн доллар кредитни Шимол-жануб муқобил йўлининг қурулишига олган. Бу кредит бўйича Қирғизистон 20 йилнинг оралиғида фоизларни қўшиб Хитойга 500 млн долларга қадар маблағ тўлаб бериши керак.

Йўлнинг қурилишини 2020-йили битказиш режалаштирилмоқда ва  уни бутунлай битиришга Қирғизистонга яна 450 млн доллар керак бўлади.  Ҳукумат келажакда бу йўлдан ўтишни  “ақлли қилиш" устида ўйланмоқда.

Бишкек ИЭМни таъмирлаш ҳам Хитой кредитининг 386 млн долларига ишга оширилган. Фоизларини  қўшиб Қирғизистон Хитойга 500 млн доллар пул тўлаб бериши керак. Иссиқлик марказининг янги блоги 2013-йили қурила бошлаган, 2017-йилнинг баҳор ойларида битиришган.

2018-йилнинг январида иссиқлик марказида бўлган авариядан сўнг Қирғизистон парламенти депутатлари таъмирлашга кетган маблағни текшира бошлаган — улар ИЭМнинг янги блогини қуришда порахўрликка йўл қўйилган деб гумон қилишмоқда.

Кучли жамият резонанс иссиқлиқ марказининг собиқ директори Нурлан Омуркул уулу тарқатган ҳужжатларни чиқишига туртки бўлган. Ҳужжатлар бўйича омбирлар 320 доллардан, ўт ўчиргичлар 1600 доллардан сотиб олинган. Омуркул уулу модернизациянинг қиймати тахминан 100 минг долларга оширилган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Бундан ташқари, Хитой берган кредит «Датка» ва «Датка-Кемин» электр линиясининг қурилишига сарфланган — бу 208 ва 389 млн доллар.