Атай Самийбек: Бишкек ҳукумати АРЛ нима эканини тушунтира олмади (улар буни қандай қилиши керак)

798
Фото: Атай Самыйбек

Бу колонкада шаҳар лойиҳачиси Атай Самийбекнинг шахсий фикри ёритилган. Материалнинг асли унинг фэйсбук саҳифасида эълон қилинган.

19-мартда Свердлов район маъмуриятида Бишкекнинг марказий қисмининг  аниқ режалаштириш лойиҳаси (АРЛ) бўйича жамоат тинглови бўлиб ўтди. Учрашувда уй бошчилар, квартал комитетининг вакиллари ва бир неча фуқаро фаоллари келишди.

Ҳукумат томонидан йиғилишга Свердлов районининг ҳокими Самарбек Болотбеков, Бишкек бош архитектурасининг раҳбари Аскат Түлобердиев ва режани ишлаб чиққан Архитектура, қурулуш ва турар жой-коммунал хўжалик давлат агентлигининг қошидаги Шаҳар қуриш ва архитектура давлат лойиҳалаш институтининг вакиллари қатнашишган.

Учрашувда конструктив диалог оз бўлганига қарамай ҳис-туйғулар кўп бўлди.  Ҳамма «саломига яраша алик» деган принципга мос бўлди.

Режани ишлаб чиққанлар таклиф қилинаётган ўзгаришларнинг ва АРЛнинг туб маъносини етарлича тушунтира олишмади. Бундан ташқари, схемаларда кўрсатилган шаҳар қуриш қарорларига аниқ асос бера олишмади.

Улар мавзудан ташқари саволларни, ёқимсиз мисолларни  ва конструктив бўлмаган танқидий фикрлардан иборат жавобларни олишди.

Халқ қўрқяпти. Халқ ўз уйлари, полизлари ва гулзорлари  учун қўрқмоқда. Мен аҳолини тушунаман. Тўлиқ ва тушунарли маълумот бўлмаса барча таклифлар ишончсизликни ва хавотирни пайдо қилади.

Cурат: Атай Самийбек

Ҳозир Шаҳар қуриш ва архитектура давлат лойиҳалаш институти билан Бишкек бош архитектураси кўп ишлаши керак:

  • Барча кўрсатилувчи материалларни жамият учун очиқлаш. Ҳар бир шаҳарликнинг АРЛ билан танишишга қонуний ҳаққи бор;
  • График суратларга (схемаларга) изоҳлар, маълумотнома -асослар, ҳисоб-китоблар, асосий шаҳар қуриш қарорларининг қиймати, жамоат эҳтиёжлари учун ва янги қурилишлар учун сотиб олинувчи майдоннинг ҳудуди киргизилсин;
  • График суратдаги шартли белгиларни деталлаштириш (техник тушунтирмаларни: қурулишнинг яқинлиги, қурулишнинг максимал баландлиги, қизил чизиққача бўлган оралиқ);
  • АРЛ бўйича қийин сўзлар луғатини тузиш, у ерда бу ҳужжат ҳақида оддий одамга тушунарли тил билан ёзилган асосий тушунчалар етарлича бўлиши керак;
  • Кўп бериладиган саволлар бўлимини тузиш. Бу бир хил саволларга ўн марта жавоб бермаслик учун керак;
  • Ҳукумат АРЛни ишлаб чиқмоқда ва ишга оширишда таянадиган барча ҳуқуқий - меъёрий актларни белгилаш;
  • Жамоат тингловларининг шаклини ўзгартириш. Муҳокама бошлангунга қадар процедура ва қоидаларни тушунтириш. Мавзудан чиқишга ва провакацияга имконият бермаслик.

Бу ерда модераторнинг иши жуда муҳим. Ўтган учрашув бозорга айланиб кетди. Халқ бири-бирининг сўзини бўлиб, эшитмай қўйишди. Лойиҳачилар «Сизлар мутахассис эмассизлар. Сизлар тушунтирмайсизлар» дейишгача бориб тузикроқ жавобларни беришмади.

Умумий аянчли кўриниш бўлди. Муаммо АРЛда эмас, муаммо коммуникацияни тузишда бўлмоқда. Жамоат тингловлари профанацияга айланмаслиги керак.

У жараённинг ҳар бир иштирокчиси ёнидаги кишини ҳурмат қилиб, ўзаро тушуниш ва консенсусга келишга ҳаракат қилган конструктив муҳакама майдони бўлиши керак.

P.S. Биз  («Шаҳар ташаббус фонди» — ред.) шаҳарликлар учун АРЛнинг барча маълумотларни очиб бериш устида ишлаймиз. Ҳар бир кишинибу жараёнга беэътибор бўлмасликка чақирамиз.  Ҳужжатлар билан танишиб, сўраб, ўз келажагинглар учун ва шаҳар келажаги учун курашинглар.