Таълим министрлиги талабаларни «Медиа Форум»нинг ёнидаги митингга йиғишни буюрган. Аслида бу қонунийми?

849
17 мартдаги митинг. Сурат Амантур Жамгирчиевнинг фэйсбук саҳифасидан

Таълим министрлиги тўрт олий ўқув юртига (ОЎЮ) 2010-йилнинг апрелидаги революцияга ва 2002-йилдаги Акси воқеасига бағишланган митингга талабаларни тўплаш ҳақида буйруқ чиқарди. Талабаларни министрликнинг талаби бўйича тадбирга юбориш қонунийми ёки йўқми?

Нима бўлган?

Таълим министрлиги 12-мартда Бишкекнинг тўрт ўқувюртининг кураторларини 2002-йилдаги Акси воқеасида ҳалок бўлганларни ёдга олиш бўйича митингга талабаларни тўплаш мажбурияти тўғрисида буйруқ чиқарган.

Митинг 17-мартда «Медиа Форум» биносининг ёнида бўлиб ўтган. Унга Ж.Баласагин номидаги ҚМУнинг, К.Карасаев номидаги БГУнинг, И.Арабаев номидаги КМУнинг ва Н.Исанов номли КМКТАУнинг студентлари (ҳар бир ўқув жойдан 70дан одам) қатнашиши керак бўлган.

«Министрлик ўқув юрти талабларини масъул ходимларнинг хайрлашувида қуйидаги квотага кўра, махсус тадбирга ишрокини таъминлашни топширади», — дейилади буйруқда.

КУУнинг нашри билан КМУнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг хабарчисига ўз студентларини митингга юборишганини тасдиқлашди. КМКТАУнинг проректори Сайдулла Абилов ўқув юрти у ерга ўзларининг  студентларини юбормаганини ва ўша куни улар Ататурк номли сайргоҳда шанбаликда қатнашганини айтди. Шунингдек, БГУнинг раҳбарияти митинг бўйича саволларга жавоб бермаган.

Министрликдан нима дейишди?

Муассасанинг матбуот котиби Марина Гречанная «Клооп»нинг мухбирига министрлик талабалар ва кураторларни 2010-йилдаги апрель инқилобида вафот этганларнинг яқинлари томонидан уюштирилган «Айкол Ала-Тоо» жамоат уюшмасининг илтимоси бўйича митингга юборганлигини тасдиқлади.

«Улар  бизга ўтган ҳафтада Акси воқеаларига бағишланаган тадбир учун студентларни юбориш таклифи билан мурожаат қилишган. Муҳим воқеа бўлганлиги сабабли министрлик бу таклифни қўллаган», — деди Гречанная.

Бироқ унинг айтишича, бўлиб ўтган тадбир Акси воқеаларига бағишланмаганлиги аниқ бўлган.

«Бу ҳақда биз талабалар ва гуруҳ раҳбарларидан эшитдик. Улар  бу тадбир эълон қилинган мавзуга тўғри келмаслиги тушунарли бўлиб қолгандан  сўнг у ердан кетиб қолган», — деб қўшимча қилди Гречанная.

 «Айкол Ала-Тоо» бу ҳақда нима дейди?

«Айкол Ала-Тоо» жамоат уюшмасининг раҳбар ўринбосари Амантур Жамгирчиев «Клооп»нинг мухбирига улар министрликдан талабаларни митингга йиғиб беришни илтимос қилишганини тасдиқлади.

«Биз ҳар йили Акси ҳамда апрель воқеаларининг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказамиз. Ўтган йилдан бери бу тадбирларга талабаларни ҳамда ёшларни таклиф қиламиз, — деди у.

Жамгирчиевнинг айтишича, форусга 1,5 минг киши иштирок этган. Улар талабалар, санъаткорлар ҳамда жамоат арбоблари. У «Айкол Ала-Тоо» бу каби тадбирларни талабалар ва ёшлар Қирғизистон тарихини билиши учун ўтказишларини айтди.

Талабаларни ихтиёрий-мажбурий турда тадбирларга жўнатиш қонунийми, ноқонунийми?

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев давлат ўқув юртлари Таълим минстрлигининг буйруқларига бўйсиниб,  министрлик таклиф қилган тадбирларга қатнашишга мажбур эканини айтди.

Лекин бу тадбирларга талабаларни уларнинг рухсатисиз қатнашишга мажбур қилади дегани эмас.  «ОЎЮ ўз талабаларини мажбурламай, тадбирга қатнашишга хоҳиш билдирган кўнгиллиларни танлаш керак», — деди Эралиев.

Юристнинг айтишича, агарда талабани у ўзи истамаган тадбирга мажбурлашса, у Таълим министрлигига шикоят қилиши керак.