Жалолобод: 250дан ортиқ киши олтин ишлаб чиқарувчи фабрикага қарши митингга чиқишмоқда

757
Сүрат: Даниль Усманов

Жалолобод вилоятидаги Тогуз-Торо районининг Казарман қишлоғида 250дан ортиқ маҳаллий аҳоли Макмал конида олтин ишлаб чиқарувчи фабриканинг қурулишига қарши митингга чиқишди. Маҳаллий аҳоли ишхона экологияга зарар етказади деб ҳисоблайди.

Жалолобод вилоятининг Тогуз-Торо районидаги Макмал конида олтин ишлаб чиқарувчи фабриканинг қурулишига қарши митинг бўлиб ўтди.

Турғунлар «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, улар фабрика экологияга зиён етказишидан қўрқишмоқда.

Тогуз-Торо районининг марказидаги Казарман қишлоғида митингга 250дан ортиқ киши келган. Норози бўлаётган аҳоли билан суҳбат олиб бориш учун ҳукуматнинг ишчи комиссиясининг аъзолари чиқишган.

Казарманнинг турғунлари аввалроқ ҳам олтин ишлаб чиқарувчи ишхонанинг қурулишига қарши митингга чиқишган, 1-мартда улар идора ҳудудига ҳам кириб боришган. Комбинатнинг ускуналари шикастланмаган.

Олтин ишлаб чиқарувчи комбинатнинг вакиллари маҳалий аҳолининг экологияга зарар етказилиши бўйича хавотирини асоссиз деб ҳисоблашади.

«Жи Эл Макмал» компаниясининг директори Максат Жээнналиев «Азаттык» радиосига берган интервьюсида комбинатнинг фаолияти экологияга зарар етказмайди деб билдирган.

«Технологияга кўра, биз у ерда кон бойликларини ишлатмаймиз. Биз бойитилган концентратларнигина ишлатамиз. Бу тоза технология, чунки қайта ишлаб чиқариш бошқа ерларда бўлади. Ҳозирда концентрат чет ўлкага чиқарилмоқда», — деб билдирган у.

«Жи Эл Макмал девелопинг» компанияси олтин ишлаб чиқарувчи ишхонанинг қурулишини «Макмал» комбинатининг ҳудудида 2017-йилнинг сентябрида бошлаган ва қурулишни 2018-йилнинг ёз фаслигача битиришни режаламоқда.

Ҳаммуаллиф: Нуржамал Джанибекова
Видео: Нуржамал Джанибекова