Кун сурати: Мирзиёев ва Рахмоннинг Душанбедаги учрашуви. Улар қўлни қўлга беришди

815

Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифини маҳаллий ОАВлари тарихий воқеа деб атади  — охирги марта Ўзбекистон президенти (у пайтда Ислом Каримов президент эди) Душанбега 2000 йилнинг июнида борган. Ўз навбатида Рахмон ҳам 1998 йилдан буён Тошкентга келмаган.

Президентлар кортежини расмий учрашувлар ўтувчи “Қасри Миллат” саройи йўлида 12 мингдан ортиқ мактаб ўқувчилари ҳамда талабалар қарши олдилар. Мирзиёев ва Рахмон давлатлараро алоқалар «стратегик шериклик» даражасига кўтарилиши ҳақида айтдилар. Бу сафар улар 25дан ортиқ икки томонлама ҳужжатларга қўл қўйишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон биринчи президент Ислом Каримовнинг 2016 йил сентябрида вафот этиши ортидан унинг ўрнига Шавкат Мирзиёев келгач қўшни давлатлар билан алоқани яхшилай бошлади.

Ўзбекистоннинг янги президенти Қирғизистон ва Туркманистоннинг бош раҳбарлари билан учрашди, куч тизимларида ислоҳотлар ўтказди, чиқиш визаларини бекор қилишни ва сиёсий маҳбусларни озод қилишни буюрди.