Бишкек мэрияси шаҳарни байрамларда безаш учун олти миллионов сом сарфлайди

731

Бишкек мэрияси йил сўнгигача ўтувчи байрам тадбирлари учун реклама панносини (йирик сурат) тайёрлаш учун тендер эълон қилди. Бунинг учун шаҳар бюджетидан 8 млн 320 минг сом сарфлаш режалаштирилмоқда.

Тендер бўйича маълумот Бишкек мэрияси томонидан 7 мартда давлат харидлари сайтида эълон қилинган, аризаларни қабул қилиш эса 28 мартда тўхтатилади.

Мэрия реклама доскалари учун панно тайёрлаш учун 8 млн 230 минг сом ажратади. Бу суратлар олдимиздаги олти байрамда шаҳарни безатиш учун фойдаланилади.

Баннерларни чоп этишдан ташқари уларни монтажлаш, паннони демонтажлаш ва дизайнерлик хизматлари ҳам ҳисобга олинган.

Жами бўлиб кўча безаклари олти тадбир учун режалаштирилган. Энг оз минг баннер Оналар куни ва Болаларни ҳимоя қилиш кунига ажратилган.

5 000 баннер Бишкекнинг 140 йиллиги ва Ғалаба куни учун, 10 000 баннер эса Кўчманлар ўйини ҳамда Мустақиллик кунига ишлатилади.

Энг кўп — 10 500 баннердан Янги йил учун фойдаланилади. Қолган 8 000 баннер «кутилмаган тадбирлар» учун.