Миллий хавфсизлик давлат комитети «Электрические станция» компанияси бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоевни қўлга олди. У йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириб олишда гумонланмоқда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси катта миқдордаги маблағни ўғирлашда гумонланган Бердибека Боркоевни қўлга олди.
Тергов фаразига кўра, агрегат қозонларини таъмирлаш учун пудратчилар билан тузилган шартнома сохта бўлган, амалда эса таъмир Бишкек шаҳридаги ИЭМнинг ўз кучи билан амалга оширилган.
Жиноий иш «Йирик миқдордаги маблағни ўзлаштириб олиш», «Тендер ўтказиш тартибларини бузиш», «Хизмат лавзомини суистеъмол қилиш» ва «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича қўзғалди.
Боркоев МХДКнинг тергов қамоқхонасининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Аввалроқ, 30 январда, ИЭМдаги авариядан сўнг премьер-министр Сапар Исақов Миллий энергохолдингга «Электрические станция» раҳбарининг биринчи ўринбосари Боркоевни ва ИЭМ директори Нурлан Омуркул уулуни ишдан олишни тавсия қилган эди.
Боркоев 2018 йилнинг 16 февралида ишдан бўшатилди, Омуркул уулу п30 январда истеъфо учун ариза ёзди.
ИЭМда авария
Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.
Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Авариядан беш кун ўтиб хонадонларга иссиқлик бериш қисман тикланган.
ИЭМдаги авария сабабларини ўрганиш учун депутатлар комиссияси тузилган.
Февраль ўрталарида комиссия аъзолари авария ускуналар ва бинонинг совуққа тайёр эмаслиги туфайли юзага келган деган хулосага келишган.
2017 йил сўнгида ИЭМ кўп йиллик модернизация иши учун 386 млн доллар сарфланган. Мазкур маблағни Хитой кредит сифатида берган.
Депутатлар комиссияси ИЭмдаги авариян ва унинг модернизациялаш учун сарфланган маблағ бўйича 1 апрелгача текширувни давом эттиради.