МСК Аида Саляновани муддатидан аввал депутатлик мандатидан ажратди

750

Марказий сайлов комиссияси (МСК) муҳолифат «Ата Мекен» партиясининг депутати Аида Саляновани муддатидан аввал депутатлик мандатидан ажратди. Унга Саляновани Максим Бакиевнинг адвокатига лицензияни ноқонуний бериш бўйича айбдор деб топган суднинг қарори сабаб бўлган.

МСКнинг аъзолари Саляновани депутатлик ваколатларининг ажратиш бўйича қарорни 3-мартда ўтган мажлисда қабул қилишди.

МСКнинг аъзоси Гулнара Журабаева ўзгача фикр билдириб чиқди. Унинг айтишича, МСК Саляновани парламентарийнинг ваколатларидан ажратиш билан қонунни бузди.

Салянова депутатларнинг қошига хайрлашув сўзи билан 21-февралда чиққан.

«Менинг қабул қилинмаган лойиҳаларим қолди, сизлардан келажакда уни қўллашни илтимос қиламан. Мен икки йилгина депутат бўлдим, бироқ бу мен учун жуда катта тажриба, мен  ҳар бирингиздан миннатдорман», — деган у.

Бишкек шаҳар суди 7-февралда Саляновага қарши аввалги инстанциянинг қарорини ўз кучида қолдирган — унинг жазо ўташ муддатини қизи 14 ёшга чиқмагунча, 2029-йилгача жилдириб, мулкини давлат ҳисобига ўтказиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқаришган.

Салянова бу қарордан Олий судда шикоят қилган, шунингдек унинг юристлари суддаги қоида бузарликлар ҳақида билдиришган — сўнгги сўз вақтида Салянова ҳам, адвокатлар ҳам ўз сўзларини хулоса қила олишмаган.

Аида Салянованинг иши

Бош прокуратура Аида Саляновага қарши жиноий ишни  2016-йилнинг декабрида «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғаган.

Давлат айбловининг версияси бўйича , Салянова юстиция министри бўлиб турган вақтда собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевнинг лицензиясини ноқонуний узайтириб берган.

Депутат бу айбловлар сиёсий характерга эга деб ҳисоблайди— 2016-йили Салянова Атамбаев таклиф қилган Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиққан.

Бишкекнинг Ленин район суди 2017-йили депутатни «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» банди билан айбдор деб топган. Суд Саляновага мулкини давлат ҳисобига ўтказиш ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.Бироқ депутатлар унинг фарзанди 14 ёшга етгандан сўнг жазо муддатини ўтай бошлашига рухсат беришган.