Молия министрлиги 250 минг сомга гул хариди учун тендер эълон қилди

852

Давлат харидлари сайтида гулларни сотиб олиш бўйича тендер эълон қилингани ҳақида маълумот чиқди. Тендерни эълон қилган молия министрлиги гуллар учун 250 000 сом ажратишга тайёр.

Молия министрлигининг давлат харидлари сайтида 1 март куни эълон қилинган.

Молия министрлиги «гул маҳсулотларини» 250 000 сомга олишга тайёр.

Талабнома бериш 5 мартда якунланади.

Жамоат арбоби Эдил Байсаловнинг фикрига кўра, гул хариди кириб келаётган Халқаро хотин-қизлар куни билан боғлиқ.

 

Байсаловнинг хабарига парламент депутати Дастан Бекешев твиттерда жавоб қайтариб, ҳукумат парламентга бу «гулларни ўз ҳисобидан» беришини ёзди.

 

Kloop.kg молия министрлигидан гул харидининг сабабини ўрганишга уринди, аммо министр ва матбуот хизмати билан боғланишнинг имкони бўлмади.