«Кыргыз Туусу» Батиралиевни танқид қилган шифокорларни мурожаатига раддия берди

707
Раддия мақоласи. Сурат: Kloop.kg

Ҳукумаининг «Кыргыз Туусу» газетаси шифокорларнинг Соғликни сақлаш министрига (ССМ) қарши шикоятларини «асоссиз» деб атади. Бунга тиббиёт ходимлари газетага  министрнинг «асоссиз қарор олиши»дан шикоят қилишган, бироқ шундан сўнг у нашрни ва шифокорларни судга бераман деб айтган.

«Кыргыз Туусу» 2-мартда чиққан раддия мақоласида шифокорларнинг министрга қарши даъволарини «асоссиз» ва у «ҳамма шифокорларнинг ҳам фикри эмас» деб атаган.

«Ҳозирги вақтда Соғликни сақлаш министри Талантбек Батиралиевнинг атрофидаги ёқимсиз фикрлар йўқ бўлиб, айни пайтда министр халқ ишончини оқлаш учун ҳизматини адолатли бажариш билан шуғулланмоқда», — деб ёзган «Кыргыз Туусу».

Раддиянинг ўзига бир абзац ажратилган, шунингдек мақоланинг кўп қисми министрликнинг 2017-йилдаги иш натижалари ва 2018-йилга бағишланган режалари жой олган.

ССМнинг консультанти Елена Баялинова ўзининг фэйсбук саҳифасида декабрда эълон қилинган шифокорларнинг мурожаати «министрликнинг ва унинг раҳбари атрофидаги вазиятни кимдир бировнинг манфаатини кўзлаш мақсадида беқарорлаштирилган» деб ёзган.

«Кыргыз Туусу» газетасига 2017-йилнинг 1-декабрида тиббиёт ходимларининг мурожаати чиққан, унда улар ССМнинг раҳбари Батиралиевни «қонун бузарликка» ва маҳкамани бошқарувида «асоссиз қарорлар олишда» айблашган.

«[…] Қирғиз Республикасининг соғликни сақлаш тизимидаги шунга қадар ўтган йилларда  бундай вазият ҳеч қачон бўлган эмас, тиббиёт мутахассислари бундай камситишлар ва тазйиқларга учрашмаган, бирорта ҳам министр томонидан бунчалик товламачилик ва сохтакорлик бўлмаган», — дейилган мурожаатда.

Шундан сўнг 10-январда Батиралиев «Кыргыз Туусу» газетасига қарши даъво аризасини бериб, журналистлардан маънавий зарар сифатида 500 минг сом талаб қилган. Унинг билдиришича, мақолада келтирилган фактлар «ҳақиқатга тўғри келмайди ва тасдиқланмаган».

Бундан ташқари, Батиралиевнинг мурожаатга қўл қўйган тиббиёт ходимларидан ҳам шикояти бор — у  уларнинг айримларидан 100 минг сомдан жарима тўлаб беришни талаб қилмоқда.

Февраль ойида мурожаат алдына қўл қўйга шифокорларнинг ичидан 15 одам ўз имзоларидан бош тортишган. Шифокорлар «Кыргыз Туусу»да эълон қилинган мурожаатга улар қўл қўшишмаганлигини айтиб чиқишган ва газетанинг бош редактори Эрнис Балбаков мақола учун Батиралиевдан кечирим сўраган.

Шундан сўнг Батиралиев даъво аризасининг иккисини ҳам қайтариб олган. Баялинованинг айтишича, даъво аризасини  қайтиб олинишига суднинг бўлиб ўтган воқеага қарата текширувининг хулосалари йўқ бўлиши сабаб бўлган.