Исаков Давлат алоқа комитети раҳбарини ишдан бўшатишни таклиф қилди

685
ДТАДКнинг раҳбари Нурбек Абасканов. Сурат: Светлана Федотова/«Спутник»

Премьер-министр Сапар Исаков Давлат технологиялар ва алоқа давлат комитетининг (ДТАДК) раиси Нурбек Абаскановни ишдан бўшатиш  талаби билан президент Сооронбай Жээнбековга хат йўллади. Хизмат текшируви ДТАДКга қарашли Давлат алоқа агентлиги (ДАА) Абаскановнинг фирмасига лицензия берганини аниқлаган.

Премьер-министрнинг матбуот котибаси Урмат Кабилова «Клооп»нинг мухбирига Исаков Абаскановни хизматдан бўшатиш бўйича таклифини президентга 2-мартда юборганини маълум қилди. Ҳозирча Жээнбеков Исаковнинг таклифини кўриб чиқдими ёки йўқми аниқ эмас.

Бир кун аввал премьер-министр Абаскановга қарата хизмат текшируви ўтказишни топширган.

«Текширув ДААнинг лицензия комиссияси Нурбек Абасканов етакчилик қилган фирмага лицензия берган деган факт бўйича юргизилмоқда. ДАА тўғридан-тўғри ДТАДКга бош эгади», — деб билдирилди ҳукуматдан.

Лицензия комиссиясининг мажлиси 22-февралда бўлиб ўтган. Лицензиялар беш компанияга ва тўрт хусусий тадбиркорга берилган.

Муддати чекланмаган лицензияни электрон алоқа хизмати кўрсатган «АйСи Бест» компанияси олган. Юстиция министрлигининг маълумот  базасига кўра, компания Нурбек Абасканов ва Валерий Адейкинга тегишли.

ДТАДКнинг матбуот хизмати билдиришича, «АйСи Бест» компанияси лицензияни қонуний тарзда олган, сабаби Абасканов олдиндан компаниясининг улушини бошқа тузувчига ўтказиб бераётганлиги бўйича ҳужжатларни топширган.

«Шундай қилиб у дастлабки ўзининг давлат хизматида ўтирган маҳкамани тартибга солувчи ҚР қонунларини  сақлашга қаратилган фаолиятни қабул қилган», — деб билдирган ДТАДК.

Абасканов давлат алоқа комитетига 2017-йили раҳбарлик қилган. Бунга қадар у «Миллий энергетика холдинг компанияси»нинг бошқарма раисининг ўринбосари бўлган, шунингдек 2013-2015-йиллар оралиғида «Кыргызтелеком»нинг бош директори сифатида иш олиб борган.