Абасканов давлат алоқа комитети раҳбарлигидан бўшатилди

625

Президент Сооронбай Жээнбеков Нурбек Абаскановни Давлат ахборот технологиялари ва алоқалар давлат комитети раислигидан бўшатди. Аввалроқ, 2 март куни премьер-министр Сапар Исақов президентга Абаскановни ишдан бўшатишни сўраб хат йўллаган эди.

Президент аппаратининг билдиришича, Нурбек Абасканов давлат алоқалар комитети раислиги вазифасидан Сапар Исақовнинг илтимоси асосида бўшатилган.

Абаскановни ишдан олиш бўйича таклиф хати президентга 2 мартда берилган. Аввалроқ, 1 мартда, премьер-министр алоқа давлат комитети етакчиси бўйича хизмат текширувини ўтказишни топширган.

«Текширув ДААнинг лицензия комиссияси Нурбек Абасканов етакчилик қилган фирмага лицензия берган деган факт бўйича юргизилмоқда. ДАА тўғридан-тўғри ДТАДКга бош эгади», — деб билдирилди ҳукуматдан.

2018 йилнинг февралида электрон алоқаларни тақдим қилувчи «АйСи Бест» компанияси муддатсиз лицензия олган. Юстиция министрлигининг маълумот  базасига кўра, компания Нурбек Абасканов ва Валерий Адейкинга тегишли.

Давлат алоқа комитетининг таъкидлашича, лицензия қонуний берилган. Абасканов олдиндан компаниясининг улушини бошқа тузувчига ўтказиб бераётганлиги бўйича ҳужжатларни топширган.

Абасканов давлат алоқа комитетига 2017-йили раҳбарлик қилган. Бунга қадар у «Миллий энергетика холдинг компанияси»нинг бошқарма раисининг ўринбосари бўлган, шунингдек 2013-2015-йиллар оралиғида «Кыргызтелеком»нинг бош директори сифатида иш олиб борган.