Депутат давлат идораларини Бишкекнинг чекка қисмига чиқаришни таклиф қилди

625
Кожобек Риспаев

КСДП фракцияси депутати Кожобек Риспаев Бишкекнинг чекка ҳудудига барча давлат органлари жойлашадиган маъмурий шаҳарча қуришни таклиф қилди. Депутатнинг фикрича, бу шаҳарликлар учун «қулай» ва йўллардаги «тиқин» масаласини ҳам ечса бўлади.

Риспаев «Клооп» мухбирига берган интервьюсида билдиришича, барча давлат органлари «Бишкекнинг ҳар ерларида жойлашган» ва шаҳарликлар керакли давлат органларининг биносини топиш учун йўлда кўп вақт йўқотишади.

Унинг айтишича, агарда Бишкекнинг чекка ҳудудида маъмурий шаҳарча қурилса, шаҳарда тиқин масаласи ечилиши мумкин, сабаби барча давлат органлар бир районда жойлашади.

Риспаев давлат органлари учун ҳар ерда бинолар қуриш мумкин эканини айтган. «Қандай қилиб ва қаерда? Бу ҳукуматнинг муаммоси», — деди у.

У Бишкекда сотувга қўйиладиган бўш ерлар қолмаганлигини қўшимча қилди.

«ИИМнинг, ДРХ ва Қишлоқ ҳўжалиги министрлигининг гектарлаган ерларини сотиб, ундан тушган пулларга маъмурий шаҳарча қуришни таклиф қилмоқдаман. Халқ бир министрликдан бошқасига бориб, излаб юрмаслиги керак», — деди Риспаев.

Депутат бу масалада Астананинг бош қурулишига таяниб, бу тажрибани «қулайлиги» учун қўлланишни таклиф қилмоқда.