ОАВ: Таҳлилчилар Фарид Ниязовнинг амалга ошмаган истеъфоси ҳақида нима дейишмоқда?

805

Президент Сооронбай Жээнбеков 26-февралда ўзининг аппарат раҳбари Фарид Ниязовнинг хизматдан кетиш бўйича аризасига қўл қўйишни рад этди. Бир бир материалда «Азаттык» ҳамда «Кактус» нашрларига изоҳ берган эквпертлар ва сиёсий таҳлилчиларнинг фикрларини жамладик.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов

Кетаётган президент Сооронбай Жээнбековнинг қўлини "боғлаб" кетди. Шу сабабдан у аппаратдаги бирорта ҳам бўлим раҳбарини алмаштиролмади. Аппарат бошчиси энг ишончли одаминг бўлиши керак. Фарид Ниязовни тайинлаш бу  Сооронбай Жээнбековнинг қарори бўлмаган. Бошиданоқ Фарид Ниязов Сооронбай Жээнбековга ёт, бегона кишидек бўлган. У ҳозирги президентнинг кадри ёки ишончли одами эмас. У собиқ президент Атамбаевнинг одами.

Фарид Ниязовга Жээнбеков ишонмайди, топшириқ бермайди. Шу сабабдан бу киши хизматдан кетиши ҳақидаги маълумотни ўзининг хафалиги қатори ўзи чиқариб, ўзи эълон қилди. Шунингдек айтилган расмий маълумотда “дам ол” деган сўз ҳам унинг обрўсига путур етказяпти.

Сиёсатшунос Марс Сариев

Фарид Ниязовнинг гуруҳи, сиёсий технологлари жуда кучли. Ниязов сайловда штабни бошқариб, Жээнбеков президент бўлди. Ҳозир эътибор берсангиз Жээнбеков ўз одамларини жойлаштира бошлади. Кейин у "коррупция билан курашаман" деди, шундан кейинги қадамларини халқ кутмоқда. Лекин у шу борада ютказмоқда. Менимча у қаттиқ, кучли бир қарорларни бошлайин деса  - буни Атамбаевнинг жамоаси қабул қилмаяпти. Ҳозир "қўш ҳукумат" жараёни сезилиб турибди.

Жээнбеков Фарид Ниязов хизматдан кетса уни каби сиёсий технологлари йўқ эканини тушуниб турибди. Шунинг учун кетгазишни истамаяпти, лекин ёнидагилар уни мустақил президент бўлиб чиқишга ундашмоқда. Ўзини мустақил кўрсатиб, ўз сўзини, ўз фикрини айтиб кучли президент бўлиб чиқиши керак. Акс ҳолда уни Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Шавкат Мирзиёев билан солиштиришмаяптими, "у масалаларни тезда хал қилади" деб. Шунинг учун унинг пайсалга солгани обрўсига соя туширмоқда.

Депутат Жанар Акаев

Ҳозир аппаратда Фарид Ниязовнинг собиқ президент давридаги каби нуфузи йўқолган. Ниязов ҳам янги президентнинг жамоасига, келган маслаҳатчиларга кўпроқ имконяит бериш кераклигини тушунди шекилли. Унинг таъсирини камайтириш ҳаракати ҳам бўлди, шунинг учун у "кетсанг яхши бўлади" деган ишоратни сезди. Президент Жээнбеков бу воеқа ортидан “Жээнбеков-Атамбаев тортишуви бошланди" деган миш-мишлар чиқиб кетмаслиги учун Ниязовни ўрнида қолдирган кўринади. Иккисини қарама-қарши қўювчи кучлар йўқ эмас, лекин Жээнбеков бундай қадамга бормаса керак.

Мен Фарид Ниязовнинг сиёсий фаолиятини мақтай олмайман, лекин ишчан, порахўрликдан олис одам эканини биламан. Қизиғи унинг хизматдан кетиши ҳақидаги хабарни Интернет жамияти жуда қўллаб қарши олди. Бу эса ҳозирда жамият янги президентдан ўзгаришни, янгиланишни, кадр сиёсатидаги харакатларни сабрсизлик билан кутаётганини билдиради. Халқ янги президент коррупцияга қарши хал қилувчи курашни эски команда билан олиб боролмаслигини сезиб турибди.

Сиёсатшунос Турат Акимов

Фарид Ниязов – жуда пухта йигит, интригаларга қарши пишган. Лекин бир вақтнинг ўзида икки хўжайинга хизмат қилиш ўта оғир. Чунки Атамбаев ҳам ундан "у-бу қоғозлар нима бўлаяпти, нима бўлди" деб сўраб қолиши мумкин. У ҳам қароргоҳдан кетмаган, ўша ерда яшаяпти. Шунинг учун у қисилиб турибди деб ўйлайман. Акс ҳолда Фарид Ниязов жуда зиёли, лекин у Атамбаевга жуда берилган, унга жон-дили билан ишлаб берган.

Янги президент келди, энди унга янги "супурги" керак, янгича "супириш" керак. Ҳозир Сооронбай Жээнбековнинг энг ишончли одами – ўз укаси Асилбек Жээнбеков. Шу боисдан ўрьада бир ўйинлар бўлмоқда деб ўйлайман. Президентга ҳар бири ўзича таъсир кўрсатишни истайди, шунда президент ўз укасини эшитадими ёки эски “подшодан” қолган кишини эшитадими?  Кўпчилик Асилбек Жээнбеков билан боғланиб, шу орқали ҳам кўп маълумотни президентга етказиши мумкин.

Жамоат фаоли Адил Турдукулов

Уни дам олишга чиқариши – хизматдан юмшоққина кузатиш усули бўлмоқда.

Менинг назаримда собиқ президент билан ҳозирги президентнинг ўртасидаги фарқли кўз қарашлар ўсиб бормоқда. Эҳтимол Атамбаев ва Жээнбеков ўртасида шахсий адоватлар йўқдир, лекин икки жамоа ўртасидаги яширин курашни баримиз кўриб турибмиз.

Сиёсатшунос Эдил Осмонбетов

Умуман олганда, бўлаётган воқеаларга баҳо беришга хали эрта. Ҳамма ҳам чарчаши мумкин. Мен ҳозир унинг кетиши ортидан сиёсий вазият учун бирор бир хавф кўрмаяпман. Сиёсатда ўз командаси тузиш деган қоида бор. Жээнбеков эса хали буни охирига чиқамади — унинг ҳокимиятга келганига кўп бўлмади. Хатто Доналд Трамп иккинчи йил президентликка ўтирибгина эндигина ўз командасини шакллантириббўлди.  Жээнбеков ҳам, Ниязов ҳам ортиқча бир ҳаракат қилмаган оғир вазнли сиёсатчи бўлиб ҳисобланади. Агарда бир оз танаффус қилинса ҳамма масалани ечиш мумкин. Бир ҳафтадан кейин воқеанинг давоми аниқ маълум бўлиб қолади.

Сиёсатшунос Аида Алимбаева

Ниязовнинг истеъфога кетиши бўйича аризаси асосан собиқ ва ҳозирги президентларнинг (Атамбаевнинг ва Жээнбековнинг) командаларининг муомаласи билан боғлиқ. Жээнбековнинг шахсий ўзининг командаси тузилмоқда ва унда собиқ президентнинг издошларига ўрин йўқ. Балки Ниязов икки ўтнинг орасида юришдан чарчагандир. Унга КСДП партиясида бўлиш енгил бўлади. Жээнбеков шахсий мақсаддош жамоасини тузишда ҳаммадан ҳам ўз ишончли издошларига (жануб кланига) таянмоқда.

Мен вақтинчалик танаффусга қарамай, Фарид Ниязов аппарат етакчилик хизматидан кетади деб таҳмин қилмоқдаман. Унинг хизматдан кетиш бўйича аризаси пухта ўйланган ва оғир қарор.

Сиёсатшунос Денис Бердаков

Менга маълум бўлишича, Фарид Ниязов охирги вақтларда жуда кўп ишлаган, бир неча лойиҳаларни тайёрлаган. Янги президент янги қоидаларни буюрмоқда ва майда келишмовчиликлардан қочишнинг иложи йўқ. Мен катта бир тортишув ортидан аппарат етакчиси ўз хизмат ўрнидан кетаяпти деб ўйламайман. Жээнбековнинг унинг истеъфосини рад қилиши бунинг исботи.

Ниязовга асосан партия қурилиши бўйича ишлаш ёқади, унинг партияси эса бунга муҳтож: регионлардаги уялар билан ишлаш, ўлка учун кадрларни тайёрлаш ва шу каби мамлакат учун шахсий мафкурани ишлаб чиқиш. Ниязовнинг кетиши у қадар ёқимли воқеа эмас, агарда истеъфога Бош прокуратуранинг, МХДҚнинг ёки ИИМнинг раҳбарлари кетса  — бу қизиқ бўлади, чунки Жээнбеков мустақил эркин кўрсата бошлайди. Лекин бу бошқа суҳбат мавзуси.