«Жасадни кароват остига яширди» — чақалоғини ўлдиришда гумонланган аёл  ТИЗОга қамалди

705

Чуй вилоятининг «Восток» қишлоғида уй шароитида кўз ёрган аёл суд қарори бўйича бир ойга Тергов изоляторига (ТИЗО) қамалди. Бунга қадар у омбудсменга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва айби йўқлигини айтиб чиққан.

Чуй вилоят ИИБнинг матбуот котибаси Назира Имангазиева «Клооп» мухбирига маълум қилишича, Аламудун вилоят суди айбдор аёлни изоляторга қамаш бўйича қарорни 27-февралда чиқарган.

«У аёл бир ойга 1-ТИЗОга қамалди. Аёл даволанаётган шифохонанинг шифокорлари рухсат беришди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда», — деди Имангазиева.

Янги туғилган чақалоқни ўлдиришда айбланган аёл 18-февралда оғир аҳволда Чуй вилоят касалхонасига тушган. У чақалоқсиз туғруқхонага мурожаат қилган. Бу шифокорларни шубҳалантирган ва улар милицияга хабар беришган.

Гумондор аёл уй шароитида кўз ёргани тасдиқланган. Милиционерлар унинг уйига бориб, диваннинг тагидан ўлик ҳолатдаги чақалоқ танасини топишган: у пакетга ўралган. Милиция «янги туғилган болани онаси томонидан ўлдирилиши» бўйича жиноий иш қўзғаган.

Гумондор аёл ўз айбидан тонган ва бола ўлик туғилди деб айтмоқда.  Гумондор аёл омбудсмен  институтининг вакиллари билан учрашувида улардан ҳуқуқий ёрдам сўраган.