Маданият министрлиги «халқона пьесаларни» яратиш учун 1 млн сомга танлов ўтказади

673
«Щелкунчик» спектаклининг артистлари сахнада. Сурат: Павел Большаков/Kloop.kg

Маданият министрлиги «қизиқарли ва қирғизистонликларга яқин бўлган» театрлаштирилган асарларни яратиш бўйича конкурс ғолибларига 1 млн сом беради. Ғоя театрлар шаҳарликлар орасида кенг тарқалмаётгани ортидан келиб чиққан.

Министрликнинг матбуот котибаси Жийде Зоотбекова «Клооп»нинг мухбирига конкурс қачон ўтишини ва унга иштирок этиш шартлари ҳам ҳозирча аниқ эмаслигини айтди.

Бироқ маданият министрлиги «қизиқарли ва қирғизистонликларга мос» асарлар  муаллифларини мукофотлаши аниқ — бу қирғизистонликлар орасида театрлар унчалик оммалашмаётгани билан алоқадор.

Бундай йўл билан маҳкама қирғизистонликларни маданий жойларга тез-тез бориш истагини туғриш режалаштирилмоқда. Маданият министри Султан Жумагулов театрлар спектаклларни тарихий ҳамда классик темаларда эмас қирғизистонликларга мос маиший мавзуларни қўйиши керак деб  ҳисоблайди.

«Ҳурматли театр ходимлари, томошабинлар сизларга ўзлари келишади деб кутманглар. [...] Одамлар серқатнов жойларда реклама акцияларини ўтказса бўлади. Ҳозирда одамлар ўз муаммоларини ёритувчи замондошларини кўргилари келади, шунинг учун бизга янги асарлар керак», — деб келтирди «Кактус» нашри Жумагуловнинг айтганларини.

Министрнинг қўшимча қилишича, муассасада қисқартиришлар кутилмоқда. Хизматни «оқламаган» ва вазифалари ўхшаш ишчилар бўшатилади.