Исақов чет эллик фуқароларнинг ишга ўрнашишига изн бериш жараёнини соддалаштиришни топширди

635

Премьер-министр Сапар Исақов давлат миграция хизматига чет эллик фуқаролар учун «жуда секин ва ноқулай» лицензия бериш процессини бир ҳафтанинг ичида яхшилашни топширди. Уларнинг аксарияти ишга ўрнашишга рухсат олишда «ноқулай ва ношаффоф» процессдан шикоят қилишган.

Министрлар кабинетининг раҳбари давлат миграция хизматининг ишини улар чет эллик фуқароларга ишга ўрнашиш учун изнни жуда секин бераётгани учун танқид қилган.

«Биз инвесторлорни ҳамда олий ўқув юртларига кучли ўқитувчиларни жалб қилаяпмиз, давлат органлари эса уларнинг ривожланишига йўл бермай, рухсат бериш жараёни билан қийнашмоқда. Давлат миграция хизмати жорий йили ишга ўрнашишга изн берувчи жараённи узайтириб юборди. Квоталарнинг сони бўйича ҳужатлар ўз вақтида ишланмаган», — деди Исақов.

Исақовнинг қўшимча қилишича, чет эллик фуқароларнинг кўпчилиги ишга ўрнашишга изн олиш процесси «жуда секин, очиқ-ойдин эмас ва ноқулай» эканидан шикоят қилишган. У бир ҳафтанинг ичида изн бериш жараёнини айниқса чет эллик инвесторлар, тадбиркорлар ва ўқитувчилар учун «тезлатиш ва соддалаштириш»ни топширди.

Ҳукумат раҳбари «Таза Коом» дастури асосида ҳужжатларни он-лайн топшириш, тегишли тўловларни тўлаш ва ишга ўрнашишга изн олиш имкониятини тузувчи платформа ишлаб чиқишни ҳамда шунингдек, ишга рухсат беришни рад этишнинг асосли мотивацияси учун аниқ критерийларни ишлаб чиқишни топширди.

Исақов узоқ муддатли сармоявий битим ёки инвестиция таклиф киритган чет эллик фуқароларнинг ишга ўрнашишига рухсат муддатини уч йилгача чўзиш масаласини ўрганиб чиқишни буюрди.