«Бишкек бош архитектура» уй қуришга ҳужжатларни ноқонуний бергани учун жиноий иш қўзғалди

567

Бишкек прокуратураси Абдимомунов кўчасидаги кўп қаватли уйнинг қурулишида аниқланган қоида бузарликлар оқибатида жиноий иш қўзғади. Тергов версияси бўйича, «Бишкек бош архитектура» маҳкамасининг ходимлари қурулиш фирмасига қурулиш юргизиш учун ноқонуний рухсат беришган.

Терговчилар Бишкекдаги Абдимомунов кўчасидаги бинонинг қурулиши ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини аниқлашган. Қурулиш фирмаси тасодифан ёнғин чиқса ўт ўчирувчи техникалар ўтиши учун биноларнинг ўртасидаги масофани ҳисобга олган эмас.

Шунга қарамасдан Фавқулодда ҳолатлар министрлигига (ФҲМ) қарашли ёнғинга қарши хизмат агентлигининг ишчилари қурулиш фирмасига солинаётган бино барча талабларга жавоб беради деган хулосани беришган.

Бишкек прокуратурасининг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига маълум қилинишича, Давлат экотехинспекцияси 2017-йили фирмага қурулиш юргизишга рухсат ҳужжатлари йўқлиги учун жарима солган.

«Қурулиш фирмаси 2017-йилнинг сентябрида жаримани тўлаган, қурулиш юргизишда ёнғин хавфсизлиги сақланмаганига қарамай "Бишкек бош архитектура"дан рухсат ҳужжатларини олган», — деб маълум қилинди матбуот хизматидан.

Тергов маҳкама  ходимларининг ҳаракатлари давлатга зарар келтирган деган қарор чиқариб, уларга қарши «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.