Судланган муҳолифатчи Бектур Асанов ҳам очликни тўхтатди

567

Очлик тўхтатилгани бўйича Асановнинг қариндошлари хабар беришди. Муҳолифатчилар очликни уч ҳафтадан ортиқ муддат сақлади. Аввалроқ очликни тўхтатгани бўйича судланганларнинг  яна иккитаси Эрнест Карибеков ва Кубаничбек Кадиров билдирган.

«Азаттык» радиоси  «очлик режалаштирилганда ҳам кўпроқ мақсадга етди» деб билдирган Асановнинг баёнотини тарқатди.

Асановнинг фикрича, очликнинг асосий талабларидан бири — Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раиси Абдил Сегизбаевнинг хизматдан кетиши «вақт масаласигина» бўлиб қолган.

Шунга кўра, муҳолифатчи сиёсий курашни «қонун доирасида» давом эттиришини ваъда қилди.

Очлик эълон қилганларнинг бошқа аъзолари, қўлга олинган муҳолифатчилар Эрнест Карибеков ва Кубаничбек Кадиров 21-февралда шифокорлар билан маслаҳатлашгандан сўнг очликни вақтинчалик тўхтатишган.

Муҳолифатчиларнинг адвокати Марс Кидикбаевнинг айтишича, шифокорлар Карибеков ва Кадировга уларнинг «саломатлигига зиён етгани» ва улар «ўлиб» қолиши мумкинлигини очиқ айтган.

Бунгача 2017-йилнинг 17-апрелида Биринчи май район суди «ҳукуматни босиб олиш ҳаракати» бўйича муҳолифатчилар Бектур Асановни, Кубаничбек Кадировни ва Эрнест Карибековни айбдор деб топган.

Асанов билан Кадиров мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилган, Карибеков эса 20 йил қамоқ жазосига кесилган.

2018-йилнинг январь охининг охирида судланган сиёсатчилар очликни эълон қилишган. Улар МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаев суднинг қарорига таъсир этган деб ҳисоблашиб, унинг хизматдан кетишини талаб қилишган.

14-февралда судланган сиёсатчиларнинг тарафдорлари ва яқинлари Жогорку Кенешнинг биноси олдида қаршилик акциясини ўтказишган.

Улар ҳукуматнинг муҳолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларга қарши тайзиқини тўхтатишни, бундан ташқари, МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаевнинг хизматдан кетишини талаб қилишган. Бироқ ҳукумат томонидан ҳеч қандай реакция бўлмаган.