«Бола ўлик туғилган» — она чақалоқнинг ўлимига айбдор эмаслигини айтди

552

Янги туғилган чақалоғини ўлдиришда гумонланган аёл билдиришича, бола ўлик туғилган ва у «бошқа фарзандини қўрқитмаслиги» учун танани диван тагига ўраб қўйган. Ҳозирда айбланувчи аёл касалхонада даволанмоқда ва назорат қилинмоқда, у туғруқ вақтида кўп қон йўқотган.

Омбудсмен институтининг ходими Элбира Тенизбаева 21-февралда гумондор аёл ёнига Чуй вилоятининг туғруқхонасига борган, у Тенизбаевадан ҳуқуқий ёрдам сўраган, сабаби ўзини чақалоғининг ўлимида айбдор эмас деб ҳисоблайди.

Гумондорнинг айтишича, у март ойида кўз ёриши керак эди, бироқ туғруқ муддатидан аввал бошланган, бола ўлик туғилган — у мурдани унинг олти ёшли фарзанди кўриб қолмаслиги учун диваннинг остига ўраб қўйган.

Ҳақиқатчининг вакили билан суҳбатлашган аёл, у касалхонага рўйхатга тура олмай қолганини билдирган, сабаби у воқеа бўлгунга қадар ишлаётган парранда фермасида унга ойига бир мартагина дам олиш куни беришган.

Гумондор эри билан ажрашиб кетганини ва яна уч фарзанди борлигини айтиб берган. Шунга кўра, унга фарзандларини боқишига отаси ва акаси ёрдам бераётганини қўшимча қилган.

Тенизбаева ҳақиқатчининг институти унинг ишини шахсан назоратига олганини ва суд мажлисидан мониторинг юргизилишини айтди.

Чуй вилоятининг ички ишлар бошқармаси (ИИБ) 18-февралда гумондор аёлга қарши «Янги туғилган боланинг онаси томонидан ўлдирилиши» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган. Ҳозирда у туғруқ вақтида кўп қон йўқотгани учун касалхонада даволанмоқда.

Соғликни сақлаш министрилигидан хабар берилишича, 32 ёшдаги аёл ҳомилалигини яшириб келган ва ҳозирда унинг аҳволи «оғир» деб баҳоланмоқда.

Милиция гумондорни касалхонадан чиққандан сўнг сўроққа олади. Қонун бўйича гумодор уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниш эҳтимоли бор.