Бишкек ИЭМдаги авария сабабларини текширган комиссия иши бир ойга узайтирилди

574
Жогорку Кенешнинг мажлиси

Парламент Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария сабабларини текшириш бўйича депутатлар комиссиясининг ишини бир ойга узайтирди. Дастлабки хулосаларга кўра, авария ишхона ходимларининг муаммони ҳал қилиш бўйича келишмай қилган ҳаракатлари, ускуналар ва бинонинг совуққа тайёр эмаслиги туфайли бўлган.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати маълум қилишича, депутатлар 22-февралда комиссия ишини 1-мартдан бошлаб 1-апрелга қадар узайтирган — халқ вакиллари ИЭМдаги авария сабабларини ва таъмирлашга кетган чиқимни текширишмоқда.

Депутатлар Хитойнинг TBEA компаниясининг ИЭМни 386 млн долларга таъмирланишида коррупцияга йўл қўйилган деб  гумон қилишмоқда — асосийси, Хитой компанияси томонидан грант қатори берилган 20,3 млн доллар ажратилган маблағнинг асосий суммасига кирмай қилган.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда  Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда бартараф этилган.

Ҳукумат аварияга айбдорларга қарата «жиддий чораларни» кўришни ваъда қилган — бундай чоралардан бири ИЭМ директори Нурлан Омуркул уулуни ишдан бўшатилиши бўлган.