Муштлашув сабабли ҳарбий лицейдан чиқарилган курсантлар қайта ўқишини давом эттирмоқда

602

Дайир Асанов номли ҳарбий лицейнинг 13 курсанти «ота-оналарининг илтимоси бўйича» ўқишга қайтарилди. Лицей ўқувчилари Бишкекдаги Жал кичик районининг яшовчилари билан жанжаллашиб кетгандан сўнг ўқишдан четлатилган эди.

Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг ҳарбий таълим бериш бошқармасининг раҳбари Талгат Саалаев айрим курсантларнинг оиласидагилар «оғир шароити сабабли» жанжал иштирокчиларининг барчасини раҳбарият ўқишга қайта қабул қилганини «24.kg» нашрига маълум қилди.

«Уларнинг ота-оналари бундай илтимос билан Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг раисига  бир неча бор мурожаат қилишган. Уларни қайта тиклаш бўйича қарор барча курсантларга тегишли бўлади », — деб келтирди «24.kg» Саалаевнинг сўзларини.

Саалаев жанжалнинг чиқишига йўл берган офицерларга нисбатан ҳам чора қўлланилганини айтган, бироқ қандай чора эканини очиқлмаган. Бунгача 20-февралда жанжал туфайли лицейнинг етакчиси Мурат Бейшенов хизматдан кетгани аниқ.

Ҳарбий лицей курсантлари ва Жал кичик районининг турғунлари ўртасидаги жанжал 4-февралда бўлган. Милиция жанжалга маҳаллий компьютер клубига икки лицей ўқувчиси келгандан сўнг бошланганини айтган.

Сўнгра жанжал ташқарида давом этган. Воқеа жойига борган милиция олти кишини қўлга олган, уларнинг орасида бир офицер ҳам бўлган.

Шундан сўнг лицей маъмурияти «лицей ўқувчилари билан турғунларнинг ўртасидаги ҳеч қандай жанжал бўлмаганини» билдирган, 8-февралда 13 курсантни қайта ўқишга кира олмайдиган қилиб лицейдан чиқарган.