Президент Сооронбай Жээнбеков ўлканинг барча мактабларини беш кунлик ўқув тартибига ўтказиш бўйича қонунга қўл қўйди. 2017-йилнинг январидан бошлаб ўлкадаги мактабларнинг ярми олти куннинг ўрнига беш кунлик ҳафталикка ўтган.
Жээнбеков қонунга 21-февралда имзо қўйди — у ўн кундан сўнг кучга киради.
Парламент 10-январда уч ўқувда таълим бериш ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритган, шунга кўра ўлканинг барча мактаблари беш кунлик ўқув ҳафталигига ўтиши керак.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешевнинг фикрича, беш кунлик ўқув тизимига ўтиш ўқувчиларга ва ўқитувчиларга оғирлик қилмаслик мақсадида керак.
«Хусусий мактаблар ҳам ҳафтасига беш кун ўқитиши керак, шунингдек шанба кунлари болалар маданий тадбирларга, маросимларга бора олишади ёки бўлмаса вақтини ота-оналари билан ўтказишади. Муаллимлар эса бу куни дам олиши шарт», — деб тушунтирди Бекешев.
Ўтган йилнинг январь ойидан бошлаб ўлканинг 75 фоизига яқин мактаблар ҳафтасига беш кун ўқийди, шунингдек дарсларни ихтисослаштириб ўқитадиган гиманизия ва лицейларнинг ўқувчилари олти кунлик тартибда ўқитишни давом эттиришган.