Салянова парламент билан хайрлашди, лекин, МСК уни мандатдан ҳали ажратмаган

624
«Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова. Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова парламент қошига хайрлашув сўзи билан чиқди. Бироқ, Марказий сайлов комиссияси (МСК) Саляновани ҳали ҳам депутат ваколат ҳуқуқларидан ажратиш бўйича масалани кўриб чиқмоқда.

Салянова 21-февралда парламент мажлисида депутатларга ҳамкасблик ва қўллов учун миннатдорчилик билдириб, шундан сўнг улар билан хайрлашди. У сўнгги сўзида ўзига қарши жиноий процессини ҳали ҳам «сиёсий характерли» деб атади.

«Менинг қабул қилинмаган қонунлар лойиҳаларим қолди,  сизлардан келажакда уни қўллашни илтимос қиламан. Мен икки йилгина депутат бўлдим, бироқ, бу мен учун жуда катта тажриба, мен ҳар бирингиздан розиман», — деб билдирди Салянованинг айтганларини «Кактус» нашри.

МСКдан «Клооп»нинг мухбирига Саляновани мандатдан ажратиш бўйича масаласини комиссия қараётганлигини билдирди. Уларга Бишкек шаҳар судининг Саляновага қарши айблов ҳукми билан ҳужжатлар келиб тушган.

Бишкек шаҳар суди 7-февралда Саляновага қарши аввалги инстанциянинг қарорини ўз кучида қолддирган — унинг жазо ўташ муддатини қизи 14 ёшга чиқмагунча, 2029-йилгача суриб, мулкини давлат ҳисобига ўтказиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқаришган.

Салянова бу қарордан Олий судда шикоят қилган, шунингдек унинг юристлари суддаги қоида бузарликлар ҳақида билдиришган — жарыш сўз вақтида Салянова ҳам, адвокатлар ҳам ўз сўзларини хулоса қила олишмаган.

Аида Салянованинг иши

Бош прокуратура Аида Саляновага қарши жиноий ишни  2016-йилнинг декабрида «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғаган.

Давлат айбловининг версияси бўйича , Салянова юстиция министри бўлиб турган вақтда собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевнинг лицензиясини ноқонуний узайтириб берган.

Депутат бу айбловлар сиёсий характерга эга деб ҳисоблайди— 2016-йили Салянова Атамбаев таклиф қилган Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиққан.

Бишкекнинг Ленин район суди 2017-йили депутатни «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» банди билан айбдор деб топган. Суд Саляновага мулкини давлат ҳисобига ўтказиш ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.Бироқ депутатлар унинг фарзанди 14 ёшга етгандан сўнг жазо муддатини ўтай бошлашига рухсат беришган.