Бишкек ИЭМдаги авариядан сўнг марказий иссиқлик тармоғи 75 млн сом зарар кўрди

673
Бишкек ИЭМ. Сурат: Табилди Кадирбеков / «Спутник»

«Бишкекиссиқликтармоқи» Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авариянинг оқибатида келтирилган зарарни ҳисоблаб чиқди. Компаниянинг маълумоти бўйича, у 7 кун тўхтатилган иссиқлик ҳаққини қайта ҳисоблаш билан абонентлардан 73,8 млн сом ололмаган.

«Бишкекиссиқликтармоғи» ишхонасининг матбуот хизмати билдиришича, январь ва февраль ойларида етти кун учун  қайта ҳисоб юргизилганлиги оқибатида компанияга 73,8 млн сом тушмай қолган.

Шунга кўра, Бишкек иссиқлик марказидаги ҳалокатдан ва унинг оқибатлари туфайли шаҳарда иссиқлик тармоғининг  92 объекти ишдан чиққан. Умимийси компанияга уларни таъмирлаб ва ўз ўрнига келтиришга 51 ариза тушган.

«Дастлабки актлар тузилди. Агарда жабрланганлар зарарнинг ўрнини тўлдириш учун пул миқдорига рози бўлишмаса, "Бишкекиссиқлик тармоғи" мустақил баҳоловчи  жалб қилади», — деб тушунтирилди компаниядан.

Шундай қилиб, талаштуу жагдайларды ечиш мақсадида, мустақил экспертга текширтириш учун 11 ариза берилган.

«Текширишга олинган участкалар бўйича зарардан  алдын ала миқдори (экспертларнинг хизмат ҳақларини ёдга олмаганда) 460 минг сомни ташкил қилган», — деб билдирди «Бишкекиссиқликтармоғи» ишхонасидан.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда  Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда бартараф этилган.

Уч  кун аввал биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев ҳукумат 26-январда бўлган Бишкек ИЭМдаги аварияга айбдорларга қарши «жиддий чораларни» кўради деб ваъда берган.

Шунга кўра, Шадиев ваъда қилгандай, авария бўлган ИЭМнинг эски блогининг биносини таъмирлаш ва иссиқлашни режалаштирмоқда.