Жогорку Кенешнинг спикери Қозоғистонда қўлга олинган қирғиз депутати билан учрашишни илтимос қилди

617
Жогорку Кенешнинг спикери Дастан Жумабеков. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Жогорку Кенеш спикери Дастан Жумабеков Қозоғистон парламентининг раиси Нурлан Нигматулиндан қўлга олинган депутатни Дамирбек Асилбек уулу билан учрашувини уюштириб беришини илтимос қилди. Аввалроқ Қирғизистон парламенти бу ишга аралашмаслигини билдирган.

Парламентнинг матбуот хизмати 21-февралда Жумабеков Қозоғистон Мажлисининг раиси Нигматулинга  қўлга олинган депутатнинг ишини текширишга «ёрдам кўрсатишни» ва у билан учрашув уюштириб бериш илтимоси билан хат жўнатганини хабар берди.

«Асилбек уулу Дамирбек ижтимоий-иқтисодий масалаларни парламент трибунасидан тез-тез  кўтариб, фаол иш юргизган депутатлардан бири. Ундан ташқари, у кураш бўйича Қирғизистон ва Қозоғистон байроғини остида халқаро мусобақаларга қатнашиб, спорт дунёсига кенг танилган ишбилармон», — дейилади матбуот хизматининг маълумотида.

Парламент 19-февралда Дамирбек Асилбек уулунинг қўлга олиниши бўйича ишга аралашмаслигини билдирган.

Қозоғистоннинг махсус хизмати 15-фералдан 16-февралга ўтар кечаси контрабандада айбланган 29 одамни қўлга олиш бўйича махсус операция юргизган. Қўлга олинганлар орасида Қирғизистоннинг тўрт фуқароси, жумладан 37 ёшдаги «Кыргызстан» фракциясининг парламентдаги депутати Дамирбек Асилбек уулу ҳам бўлган.

Қозоғистоннинг Бош прокуратураси Дамирбек Асилбек уулуни контрабандада айбламоқда. Тергов версияси бўйича, қўлга олинганлар Қирғизистон орқали «махфий тизимлар» ёрдами билан Хитойдан тўғри олиб келинган контрабанда товарларни Қозоғистонга киритишган.

«Кыргызстан» фракциясининг лидери Алмазбек Баатирбеков Асилбек уулу спортчиларни кураш бўйича мусобақаларга тайёрлашга қатнашиш учун Алматига кетганини билдирган. Баатирбеков ҳамкасби «тасодифан» қўлга олинганига умид қилади. Ҳозирда Асилбек уулу икки ойга тергов изоляторига қамоққа олинган.