Суд «Вечерний Бишкек»нинг собиқ эгасини олти йилга шартли кесди

575
«Вечерний Бишкек» нашрининг собиқ эгаси  Александр Ким

Бишкекнинг Свердлов район суди «Вечерний Бишкек»нинг собиқ эгаси Александр Кимни икки йилга синов муддати билан 6 йилга шартли озодликдан маҳрум қилди. Шунга кўра, у нашрнинг ҳозирдаги эгаси Александр Рябушкинга 27 млн сом жарима тўлаб бериш мажбуриятини юклади.

Суд айбланувчининг соғлигини, ёшини ва унинг мукофотларини ёдга олиб бундай қарор чиқарди. Бироқ, судья Александр Кимни «Вечерний Бишкек»нинг ҳозирдаги эгаси Александр Рябушкиннинг фойдасига 27 млн сом тўлаб бериш ҳукми берилди.

Айбловчи томон Кимни айбдор деб топиб, унинг мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини талаб қилган.

Александр Ким ва унинг адвокатлари район  судининг қарорини Бишкек шаҳар судида шикоят қилишади.

«Вечерний Бишкек» собиқ эгаси нашрдан дивидендларни ноқонуний олишда айбланмоқда.

2014-йили «Вечерний Бишкек» собиқ шерикдоши Александр Рябушкин ўз акцияларининг ярмини қайтариш учун судга мурожаат қилган.

2000-йили компанияларнинг улушини собиқ президент Акаевнинг куёви Адил Тойгонбаев сотиб олгандан сўнг, Рябушкин «Вечерний Бишкек»га  эгалик қилган «Рубикон»нинг акцияларини ярмидан воз кечган.

Рябушкин шатрнома билан тузилганини билдириб, унга «Рубикон»нинг акцияларини 50 фоизини ва нашр ишлаган 15 йил учун бадал тариқасида 15 миллион долларни ўзига қайтариб беришни талаб қилган.

Суднинг қарори билан Александр Рябушкин Кимга тегишли бўлган 50 фоизи акцияларга эга бўлган. Шундан сўнг «Вечерний Бишкек»да директорлар кенешининг таркиби алмашган.

Ким ва «Вечерний Бишкек»нинг жамоаси тасдиқлашича, бундай қарорни ортида «ҳукумат турибди».