Қамоқдаги муҳолифатчилар Эрнест Карибеков ва Кубаничбек Кадиров шифокорлар билан маслаҳатлашгандан сўнг очликни вақтинчалик тўхтатишга қарор қилишди. Яна бир сиёсатчи Бектур Асанов очликни давом эттирмоқда.
Қамоқдаги сиёсатчиларнинг адвокати Марс Кидикбаев «Азаттык» радиосига хабар беришича, муҳолифатчи сиёсатчилар шифокорларнинг маслаҳати бўйича очликни тўхтатишга қарор қилишган.
«Шифокорлар “саломатлигингиз жуда зиён кўрди, ўлиб қолишингиз мумкин” деб очиқ айтишган, шуни ҳисобга олишди. Кейин Жогорку Кенешнинг депутатлари Жанар Акаев ва Канибек Иманалиев уларга кириб, “очликни тўхтатинглар” деб сўрашмади ҳам, шуларнинг, сиёсий-жамоат арбобларининг, эл-юртнинг илтимосномаларини ҳисобга олиб Карибеков ва Кадиров очлигини бугун вақтинчалик тўхтатди», — деди Кидикбаев.
Адвокат сиёсатчилар агарда қамалганларнинг ишини кўраётган Жогорку Кенешнинг депутат комиссиясининг қарорига рози бўлишмаса, очликни давом эттира олишларини қўшимча қилди.
Жазоларни бажариш давлат хизматининг (ЖБДК) матбуот котиби Александр Никсдорф «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида, Бектур Асанов очликни давом эттираётганини билдирган.
Ҳақиқатчининг матбуот хизмати 20-февралда судланганлар «қуруқ очликни» тўхтатиб, сув ича бошлашганини маълум қилган.
Бунга қадар 2017-йилнинг 17-апрелида Биринчи май район суди «ҳукуматни босиб олиш ҳаракати» бўйича муҳолифатчилар Бектур Асановни, Кубаничбек Кадировдни ва Эрнест Карибековни айбдор деб топган.
Асанов ва Кадиров мулкини давлат ҳисобига ўтказиш 12 йилга озодликдан маҳрум бўлган, Карибеков эса 20 йил қамоқ жазосига кесилган.
2018-йилнинг январь охининг охирида судланган сиёсатчилар очликни эълон қилишган. Улар МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбаев суднинг қарорига таъсир этган деб ҳисоблашиб, унинг хизматдан кетишини талаб қилишган.
14-февралда судланган сиёсатчиларнинг тарафдорлари ва яқинлари Жогорку Кенешнинг биноси олдида қаршилик акциясини ўтказишган.
Улар ҳукуматнинг муҳолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларга қарши тайзиқини тўхтатишни, бундан ташқари, МХДКнинг раҳбари Абдил Сегизбавнинг хизматдан кетишини тоалаб қилишган. Бироқ ҳукумат томонидан ҳеч қандай реакция бўлган эмас.