Атамбаевнинг вакили: Биз Айипнинг мулкини тортиб олишни кўзлаган эмасмиз

646
Журналист ва «Заноза» нашрининг асосчиларидан бири Нарин Айип

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг вакили Нурлан Сидиков журналист Нарин Айипдан 9 млн сом жарима тўлаш бўйича талабни қайта кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди. У 14-февралда суддан Айипнинг уйини учдан бир қисмини сотувга чиқаришни талаб қилган, бироқ суд йиғини жилдирилган.

Сидиков агарда судда сотувга чиқарилмоқчи бўлган уй Айип оиласи билан яшаётган ёлғиз турар жой эканини исботлашса, ўз талабларини қайта қараб чиқишга тайёр эканини «24.kg» нашри билдирган.

«Мулкни тортиб олишни кўзлаган эмасман. Биз суд қарорини бажарилиш вариантларини қарамоқдамиз. Бахтга қарши, аввалги суд мажлисларида бу уй ёлғиз турар-жой экани ҳисоблангани ва  Нарин Айип унда ўз оиласи билан яшаётгани бўйича ҳеч қандай далилларни келтирган эмас», — деди Сидиков.

Нарин Айип «Клооп»нинг мухбирига берган интервьсида билдиришича, Атамбаев вакиллари унга ўз талабларини қайта кўриб чиқишга тайёр эканликлари бўйича билдирган эмас.

«У бу масалани "24.kg"нинг мухбирларига айтган, лекин бизга хабар бермагани ажабланарли», — деди Айип.

Собиқ президент вакиллари 15-январда Нарин Айип ва ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупованинг ҳам мулкини сотувга чиқаришни талаб қилишган. Жакуповага ҳам Атамбаевнинг «ор-номуси ва қадр-қимматига нисбатан камситуви» учун жарима тўлаб бериш мажбурияти юклатилган.

Бишкекнинг Октябрь район суди 14-февралда уч миллион сомни ундириш учун Жакупованинг Иссиқкўлдаги коттежини сотувга қўйган. У Атамбаевга уч миллион сом, Нарин Айип эса 9 млн сом тўлаб бериши керак.

22-февралда Нарин Айипга тегишли уйнинг учдан бир қисми сотувга чиқариш бўйича суд йиғини бўлади.

Ушбу иш бўйича ўтаётган «Заноза» нашрининг асосчиларидан бири Дина Маслова Атамбаевга  3 млн сом тўлаб бериши керак, бироқ унинг сотувга қўядиган мулки йўқ.

Аввалроқ Жакупова, Айип ва Маслова судга Атамбаевга пулларни ой сайин маошларининг 50 фоизини бериб, бўлиб тўлашни таклиф қилган. Бироқ суд улар барча суммани бир вақтда тўлаб қутилишлари керак деб ҳисоблаган.