Премьер-министр Сапар Исаков Баткен вилоятининг Лайлак районида ҳоким Баймурат Бекмуратовга «жиддий хайфсан» эълон қилди — амалдор қирғиз-тожик чегарасида жанжал чиққан вақтда иш ўрнида бўлмаган.
Бекмуратовга хайфсан 14-февралдаёқ эълон қилинган — район ҳокими қирғиз-тожик чегарасида рухсатсиз қурилган кўприк туфайли жанжал чиққан вақтда иш ўрнида бўлмаган.
«Хайфсан чегарада жанжал бўлаётган вақтда ҳоким иш ўрнида бўлмаганлиги сабабли берилди», — деди премьер-министрнинг матбуот котиби Урмат Кабилова.
Бунгача 8-февралда тожик чегарачилари бир тарафли икки назорат-ўтказма пунктини ёпиб, чегарага харбийларни жойлаштиришган.
Низо чиқишига қирғизистонликлар чегаранинг баҳсли ҳудудида мактаб ўқувчилари учун кўприк қуришгани сабаб бўлган.
Бир кундан сўнг назорат-ўтказма пункти очилган ва Қирғизистон билан Тожикистон ҳукумати Гулакандоз канали орқали янги кўприк қуришни маслаҳатлашишган. Аввал маҳаллий аҳолига каналдан кўприк сифатида ўрнатилган контейнер орқали ўтишга тўғри келган.