Норин: Бир боласи учун икки боланинг пособиясини олаётган аёл иши бўйича  жиноий иш қўзғалди

616

Терговнинг версияси бўйича, амалдор маҳаллий ўқитувчига икки бола туғилганлиги учун пособия олишга имконият бериб, ҳужжатларга сохта маълумотларни киритишган, бироқ аслида у биргина бола туққани аниқланган.

Ат-Баши район прокуратураси маҳаллий билим бериш бўлимининг ходимлари Талди-Суу қишлоғидаги мактаб ўқитувчиси билан махфий келишим тузишга борганлигини аниқлашган.

Улар бола туғилгани бўйича ҳужжатларга сохта маълумотларни киритишган, шунга кўра, ўқитувчи икки бола туғилган деб пособия олган, аслида эса биргина бола туғилган.

Прокуратурада амалдорларнинг ҳаракатлари туфайли давлатга 125 минг сом миқдорда моддий зиён келтирилганлигини аниқлашган.

Ат-Баши район прокуратураси 14-февралда «ўз вазифасини суистеъмол қилиш», «хизматда сохтакорлик», «товламачилик» ва «масъулиятсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.

Текширув ишлари билан Норин вилояти бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати шуғулланмоқда.