Видео: Норинда дорихонага ўғирликка кирган йигит қўлга олинди

836

Норин шаҳрида милиция дорихонани ўмаришда айбланган 19 ёшдаги бишкеклик болани қўлга олди. Камера ниқобли бола дорихонага кириб, пулни ўғирлаб чиқиб кетаётган вақтда пуллар ерга сочилиб кетган.

Норин милициясидан «Турмуш» нашрига хабар берилишича, воқеа 18-февраль тунида бўлган. «Неман» дорихонасига ниқобли бола кирган, харидор ва сотувчига ҳужум қилган. Аёллар хоналарнинг бирига яширинишган ва милицияга хабар беришган.

Ўша вақтда қўлга олинган бола кассадаги пулларни олиб қочишга ҳаракат қилган.

Бироқ, чиқиб кетаётган пайтда пуллар сочилиб кетиб, шундан сўнг бола уларни тера бошлаган. Ўғри пулларни бир неча сонияда йиғиштириб, воқеа бўлган ердан чиқиб кетган.

Милиция айбдорни қўлга олганда, у 19 ёшдаги Бишкек турғуни экани аниқланган. Унга қарши «Босқинчилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.

Дорихона эгалари келтирилган моддий зиён миқдорини 6 минг сом деб баҳолашди.